Шавкат Саломов "Бухоро"да
08 янв 2021 18:55
Янгиликлар
Шавкат Саломов "Бухоро"да
Ярим ҳимоячи айни пайтда "Бухоро" жамоаси йиғинида иштирок этмоқда. Жамоа аъзолари бугундан бошлаб ўз қароргохида янги мавсумга йиғинни бошлади. Бош мураббий Даврон Файзиев маҳаллий ёш футболчилар қаторида Шавкат Саломовни ҳам таркибга жалб қилган. Аввалроқ мураббий юртимиздаги ОАВлардан бирига мухлисларни хурсанд қиладиган трансфер амалга ошишга яқин эканлигини таъкидлаган эди.
Футболчи учун "Бухоро" бегона эмас, у катта футболга 2001 йилда шу жамоа орқали кириб келган, 2001-2006 йиллар давомида 141та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 18 бор аниқ нишонга олган. Кейинчалик 2016 йил яна собиқ клубига қайтди ва 29та ўйинда ҳаракат қилди. 2018 йил Улуғбек Бақоевнинг таклифига биноан қадрдон жамоаси учун яна бир муддат ўйнаб берди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар