

Олинган маълумотларга кўра, 34 ёшли ярим ҳимоячи "Бухоро"га кўчиб ўтади. Асли бухоролик Саломов "Бухоро" сафида 2003-2006, 2016 ва 2018 йилларда тўп тепган. Ушбу клуб сафида Ўзбекистон чемпионатида 154та ўйинда майдонга тушиб 20та гол урган.
Бу мавсум Саломов Coca Cola Суперлигасида 7та ўйинда майдонга тушди ва 1та қизил карточка олди.




