UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   0 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди? Янгиликлар

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди?

Машҳур футбол эксперти ва мутахассиси Алишер Никимбаев Championat.Asia сайти журналисти Николаем Егоричев билан суҳбатда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ЖЧ-2034 мезбони бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

- Менинг фикрим оддий: бу нореал. Агар Саудия Арабистони ЖЧ-2030ни қабул қилиш фикридан қайтган бўлса, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилги мезбонлик ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

Мундиал мезбони бўлиш учун камида 15-16та стадион керак (Худди ЖЧ-2026 мезбонлари АҚШ, Канада ва Мексика каби). Айни пайтда бундай стадионлар умуман йўқ. Яъни 10 йил ичида 5 миллиард доллар эвазига 15-16та стадион қуриш керак.

Таққослаш учун: Қатар 10 йил ичида 7та стадион қурди. Мен аэропортлар, меҳмонхоналар, машғулот базалари ва бошқалар ҳақида гапирганим йўқ. Барча стадионлар учун 5 миллиард доллар - бу анча иқтисодий вариант. Ўйлашимча камида 25-30 миллиард доллар керак бўлади. Лос-Анжелесдаги SoFi стадионининг ўзи 6 миллиард доллар туради, шунга қарамай у ЖЧ финалини қабул қила олмайди.

Бу қанчалик мумкин? Ўйлашимча, бу савол риторик", - деди Алишер Никимбаев. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика