Қозоғистон. 20-тур. "Иртиш"да ғалаба, "Жетису" ва "Актобе"да дуранг

Narzulla Saydullayev
22 июл 2013, 04:14
Қозоғистон премьер лигасида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз.
"Жетису" ўз уйида "Тараз" билан дуранг ўйнади - 1:1. Майдон эгалари сафида Руслан Мелзиддинов тўлиқ ўйнаган бўлса, Шавкат Саломов 64-дақиқага қадар тўп тепди. "Жетису" очколарини 20тага етказиб олди. Клуб 9-ўринда бормоқда. 

ЖЕТИСУ - ТАРАЗ - 1:1 (0:0)
Голлар:
Воротников, 61 (0:1). Тлешев, 90 (1:1).


"Иртиш" эса ўз уйида "Тобол"ни мағлуб этди - 1:0. Улуғбек Бақоев собиқ клубига қарши 90 дақиқа ҳаракат қилиб сариқ карточка олган бўлса, Камолиддин Мурзоев 75-дақиқада бошқа футболчига алмаштирилди. "Иртиш" 31 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

ИРТИШ - ТОБОЛ - 1:0 (0:0)
Гол:
Бегалин, 78 (1:0).


"Актобе" ҳам ўз майдонида "Қайрат" билан "муроса кўчасини" танлади - 1:1. Учрашувда Темур Кападзе ва Александр Гейнрих тўлиқ ҳаракат қилишди. Марат Бикмаев ҳамон жароҳатини тузатгани йўқ. "Актобе" 44 очко билан ҳамон якка пешқадам бўлиб турибди.

АКТОБЕ - ҚАЙРАТ - 1:1 (0:0)
Голлар:
Хайруллин, 50 (1:0). Землянухин, 72 (1:1).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia