UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  2 16:34Ўзбекистон кубоги. Учта ўйин бошланмоқда  0 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  10 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0

Қозоғистон. 20-тур. "Иртиш"да ғалаба, "Жетису" ва "Актобе"да дуранг Янгиликлар

Қозоғистон. 20-тур. "Иртиш"да ғалаба, "Жетису" ва "Актобе"да дуранг

Қозоғистон премьер лигасида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз.
"Жетису" ўз уйида "Тараз" билан дуранг ўйнади - 1:1. Майдон эгалари сафида Руслан Мелзиддинов тўлиқ ўйнаган бўлса, Шавкат Саломов 64-дақиқага қадар тўп тепди. "Жетису" очколарини 20тага етказиб олди. Клуб 9-ўринда бормоқда. 

ЖЕТИСУ - ТАРАЗ - 1:1 (0:0)
Голлар:
Воротников, 61 (0:1). Тлешев, 90 (1:1).


"Иртиш" эса ўз уйида "Тобол"ни мағлуб этди - 1:0. Улуғбек Бақоев собиқ клубига қарши 90 дақиқа ҳаракат қилиб сариқ карточка олган бўлса, Камолиддин Мурзоев 75-дақиқада бошқа футболчига алмаштирилди. "Иртиш" 31 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

ИРТИШ - ТОБОЛ - 1:0 (0:0)
Гол:
Бегалин, 78 (1:0).


"Актобе" ҳам ўз майдонида "Қайрат" билан "муроса кўчасини" танлади - 1:1. Учрашувда Темур Кападзе ва Александр Гейнрих тўлиқ ҳаракат қилишди. Марат Бикмаев ҳамон жароҳатини тузатгани йўқ. "Актобе" 44 очко билан ҳамон якка пешқадам бўлиб турибди.

АКТОБЕ - ҚАЙРАТ - 1:1 (0:0)
Голлар:
Хайруллин, 50 (1:0). Землянухин, 72 (1:1).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика