UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  14 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  17 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси Янгиликлар

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси

Нукус шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
“Соғлом бола йили”га бағишлаб уюштирилган мазкур мусобақанинг дастлабки босқичида 12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок қилди.

Сўнгра,  гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар олимпия тизимида баҳсларни давом эттиришди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Байтерак-1” (Нукус шаҳри) ва “Тахиатош-2”(Тахиатош шаҳри)  жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда нукуслик ёш футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллашди. Ҳал қилувчи ўйинда  “Жайҳун”(2-сон БЎСМ, Нукус шаҳри) ва 2-сон БЎСМ терма жамоаси (Нукус шаҳри) рўпара келишди. Бу учрашувда терма жамоа аъзоларининг қўли балан келди, 2:0. Натижада, улар турнир ғолиби бўлишди. “Жайҳун” жамоаси шоҳсупанинг иккинчи қаторидан жой олди.

- Мусобақамиз юқори савияда ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров. – Ўйинларни федерациямиз томонидан тасдиқланган малакали ҳакамларимиз бошқариб боришди. Турнирнинг ташкил этишдан асосий мақсад, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини қизиқарли уюштиришга қаратилганди. Ишончимиз комилки, кўзлаган ниятимиз амалга ошди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика