UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Қўқонлик мухлислар Қатарда Янгиликлар

Қўқонлик мухлислар Қатарда

Теглар :  Қўқон-1912
Қатар пойтахтида Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган 23-ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпиоатида Қўқон шаҳридан борган мухлислар ҳам иштирок этишмоқда.
Биз уларни бу чемпионат ва сафар таассуротлари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Баҳодир ака Иброҳимов : Биз бу ерга Бразилия йўлланмасини қўлга киритамиз деган яхши ниятда келган эдик. Начора бу футбол бешавқат ўйин экан. Барибир келганимиздан афсусда эмасмиз. Доҳа ажойиб,чиройли шаҳар экан. Шаҳарни томоша қилиб мазза қилиб дам оляпмиз.

Хусанхон Юлчиев: Мен бундай йирик футбол турнирида биринчи марта иштирок этишим. Таассуротларим жуда яхши. Чиройли стадионлар, гўзал шахар барчаси менга ёқди. Қўқонимизда хам бир кун келиб шундай чиройли стадион бўлишини орзу қилдим.

Иброхим ака Султонов: Мен 2009 йилда Мисрда бўлиб ўтган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борган эдим. Қатардаги мусобақа Осиё чемпионати бўлса ҳам ўша жаҳон чемпионатидан кўра анча юқори савияда ташкиллаштирилган. Фақат бу мусобақага бизнинг жамоамиз яхши тайёргарлик билан келмагани биз мухлисларни бироз ранжитди. Наилож энди бу ерда ололмаганимиз завқ-шавқни “Қўқон-1912” жамоамиз ўйинларида оламиз деб умид қиламан.

Маҳмудҳўжа Турсунов: Сўнгги вақтларда Қатар жуда кўп спорт мусобақаларини ўзида қабул қилмоқда. Мен 2011 йилги Осиё чемпионати вақтида ҳам Қатарда бўлган эдим. Ўшанда терма жамоамиз ўйинларидан сўнг роса байрам қилган эдик. Бу сафар ёшларимиз бироз бўш ўйин кўрсатиб ишончимизни оқлай олишмади. Лекин Қўқонлик Акромжон Комилов барча ўйинларда энг яхши ўйинчиларимиздан бири бўлди. Асилбек Амоновни ҳам Яманга қарши майдонга тушишини кутган эдик. Мени орзуим бир кун келиб “Қўқон-1912” мухлиси бўлиб Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги мусобақаларида иштирок этиш.

Акрамжон Мамадалиев. Доҳадан.
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика