UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

"Қўқон-1912"нинг сўнгги турлардаги қаҳрамони Йосович: "Ҳимоячилар яримта вазиятдан фойдаланиб гол уриши керак" Янгиликлар

"Қўқон-1912"нинг сўнгги турлардаги қаҳрамони Йосович: "Ҳимоячилар яримта вазиятдан фойдаланиб гол уриши керак"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 20-турида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Қизиқарли курашлар остида кечган учрашувда майдон эгалари сўнгги дақиқада Иван Йосовичнинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди (1:1). Тур якунларига кўра сербиялик ҳимоячи сайтимиз томонидан 20-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Сўнгги 5та баҳсда 4та гол муаллифига айланган Иван Йосовичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Андижон"га очко сув ва ҳаводек зарурлиги кундек равшан эди. Буни майдонда ҳам кўриш мумкин. Икки жамоада ҳам босим катталиги янада кучли масъулият юклади, дея оламан. Рақиб битта ажойиб зарба билан гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ғалаба учун астойдил курашишди. Биз қўлимизни туширмасдан охиригача кураш олиб бордик. Дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. "Андижон"га кейинги ўйинларда омад тилайман. Эътибор бераётган бўлсангиз биз сафарда кўпроқ очко ишламоқдамиз. Уйда эса бу ўхшамаяпти. Турнир жадвалида юқорига кўтарилиб олишимиз учун бизни яна 6та ўйин кутмоқда.

Мен ҳимояда ўйнайман. Биринчи ўринда ўз позициямда яхши ўйин кўрсатишим талаб қилинади. Мудофаа чизиғи вакилларида кўп имконият бўлмайди. Яримта вазиятдан фойдаланиб гол уриш лозим. Ўзбекистонда легионер сифатида тўп тепмоқдаман. Бу дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага ёрдам беришинг керак. Машғулотларда ва ўйин вақтида стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қаратамиз. Бундай вазиятларни иложи борича қўлдан бой бермаслик зарур. 2та голни айнан шундай ҳолатда урган бўлсам, яна 2тасини пенальтидан амалга оширдим",- дейди Иван Йосович.

Coca Cola Суперлига. Норчаев, Темиров, Жалолиддинов ва бошқалар: 20-тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика