UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  5 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  53 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? Янгиликлар

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми?

Ўзбекистонда футбол биринчи бўлиб Қўқонда ташкил топганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак.
Гарчи шундай бўлсада, бугунги кунда Қўқондан олий лигада жамоа йўқлиги кишини бироз таажжубга солади. Лекин бу вақтинчалик холат эканлигини ишонч билан айтса бўлади. Боиси "Қўқон-1912" яқин йиллар ичида яна кучлилар сафига чиқади. Бундай дейишимизнинг сабаби эса клуб тепасига келган фидоий раҳбарлар аввало инфратузилмани яхшилаб боришга эришмоқда. Шахсан ўзим клуб вице-президенти билан бир неча бор мулоқотда бўлиб, истиқболли режалар устида иш олиб борилаётганига амин бўлдим.

Жамоа элитага шунчаки чиқиб, учрашувларни расмиятчилик учун ўтказмоқчи эмас! "Қўқон-1912" раҳбариятининг айтишича, аввало пойдеворни мустаҳкамлаб, кейингина олий лигага чиқилади. Бу узоғи билан бир йилни ўз ичига оладиган кўринади.

Жамоа мутасаддилари болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шунинг учун улар истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва уларни кейинчалик махсус режа асосида шуғуллантириб боришни ўйлаб турибди. Шу мақсад йўлида "Қўқон-1912" жамоаси 20 декабардан то 25 декабрга қадар 1995-96-97-98 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Сиз "Қўқон-1912" жамоасида ўйнашни истайсизми? шиори остида футбол мусобақасини ташкил этмоқда. Бизга маълум бўлишича, турнир Қўқон шаҳридаги "Кимёгар" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Айнан ушбу 5 кунлик турнир давомида масъул мураббийлар ўз қарашларига мос тушган йигитларни танлаб олади. Бундан кўриниб турибдики, "Қўқон-1912" аввало ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. Билсангиз керак, Қўқондан ўз вақтида таниқли номлар ва жоиз бўлса юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Унинг давомли бўлиши кўпинча раҳбариятга боғлиқ. Буни яхши тушуниб турган Қўқон футболи мутасаддилари болалар футболига катта эътибор қаратмоқда.

Демак, Сиз "Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? у холда шошилинг.

Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика