UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  143 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  48

"Қўқон-1912": Водий дербиси 16:30да бошланади Янгиликлар

"Қўқон-1912": Водий дербиси 16:30да бошланади

Бугун "Қўқон-1912" Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсга муносиб тарзда тайёргарлик кўришди, десак муболаға бўлмайди. Айни дамда барчанинг кайфияти юқори. Мураббийлар штаби ҳам футболчиларни максимал даражада тайёрлашга ҳаракат қилишди. Бугун мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишларига шубҳа йўқ.

Ушбу жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган биринчи учрашувида вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ҳозирча устунлик биз томонда.

Кеча футболчиларимиз учрашув олдидан сўнгги машғулотни “Марказий” ўйингоҳда ўтказишди.

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашув соат 16:30да бошланади. Ўйин учун чипталар стадион кассаларида икки хил тоифада 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

Барча футбол мухлисларни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Айнан мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари бугунги Водий дербисида жамоамиз аъзоларига қўшимча куч бағишлаши аниқ. Зеро, биз ҳар доим мухлислар билан фахрланиб келганмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика