UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  14 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

"Қўқон-1912" устози Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч қачон ҳакамдан нолимаганман" Янгиликлар

"Қўқон-1912" устози Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч қачон ҳакамдан нолимаганман"

"Қўқон-1912" ҳамда "Хоразм" ўртасидаги Про лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсдан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Муҳсин Низомиддинов: "Авваламбор ҳаммани 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайман. Ўйин мухлисларбоп бўлди, иккала жамоа ҳам учрашувга яхши тайёргарлик кўргани билинди. Вазиятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. Келаси баҳсда ўз устимизда ишлаб, натижани яхшилашга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин охирида бир-икки марта захирага қараб қўйдингиз, аммо ўзгариш амалга оширмадингиз. Захира торми ёки ўйинни кучайтирадиган футболчи йўқми?

- Захирадаги ҳар бир футболчи ўйинни кучайтира олади. Ўйин бузилмасин дедим. Ўтган сафар "Машъал"га қарши баҳсда Мўмин Мелиевни майдонга туширгандим, уни омади келмади ва руҳий тушкунлик бўлди. Айни дамдаги асосий мақсадим - барча йигитларга имконият бериш. Иккинчи даврага ўзгача тайёргарлик кўрамиз. Камчиликлар бор, буларнинг устида ишлаймиз. Ўзим ҳимоячи бўлганман, бу ерда биринчи бўлиб ҳимояни яхшлашга уриндим. Бугун гол ўтказиб юбормадик, лекин гол уришда қийинчиликлар бўлди. Энди олдинги чизиқлар устида ишлаймиз ва Самарқандда ҳаммаси яхши бўлади.

- Ҳакамлар ўйинга кам вақт қўшгандек бўлишди...

- Йўқ. Улар ҳали ёш, уларни назорат қиладиган ва баҳо қўядиган ташкилот бор. Ҳеч қачон ҳакамдан нолимаганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Улар ҳам тирик жон, ҳамма ҳам хато қилади. Уларга омад тилайман.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика