UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  23 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  59 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва экспертлар ҳайъати мутахассислари Cоcа-cола Суперлигасининг 9-уридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган вазиятлар бўйича ўз хулосаларини берди.

Хусусан, учрашувнинг 1-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам бу вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳимоячи томонидан пеналти бериладиган даражада қўполлик ишлатилмаган ва ҳужумчи йиқилишни кўпроқ хоҳлаган. Мутахассислар хулосасига кўра, пеналти нотўғри белгиланган.

Шунингдек, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда “Қўқон-1912” вакили тошкентликлар жарима майдончаси ичида ҳимоячи томонидан йиқитилди. Бош ҳакам бу сафар ҳам пеналти белгилади. Ушбу вазиятда “Пахтакор” ҳимоячиси ўнг оёқ тизза қисми билан рақибининг чап оёқ сон қисмига контакт ҳосил қилган. Натижада ҳужумчи мувозанатни йўқотди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳакам қарори тўғри бўлди.

ЎзФҲМ шуни маълум қиладики, учрашувдаги биринчи пенальти мутахассислар фикрига кўра нотўғри белгилангани сабабли бош ҳакамга нисбатан паст баҳо белгиланади ва ўйин учун гонораридан тегишли тартибда ушлаб қолинади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика