UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  20 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Қўқон-1912" “Пахтакор” билан ўйиндан олдин ўз мухлисларига мурожаат қилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" “Пахтакор” билан ўйиндан олдин ўз мухлисларига мурожаат қилди

Суперлига ўзининг қизғин палласига келди. Бу ёғига жамоалар майдонда ҳар бир очко учун аёвсиз кураш олиб боришлари турган гап.

Ҳар бир очко муҳим аҳамиятга эга бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси учун ҳам олдиндаги иккита учрашув ҳақиқий финалга тенг десак, муболаға бўлмайди. Чемпионлик йўлида курашни давом эттириш учун футболчилар олдинда турган иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонишлари талаб этилади. Бунинг учун эса мухлисларнинг кўмаги муҳим ўрин тутади.

Маълумки, азалдан Қўқонлик футбол ишқибозлари мамлакатимизда етакчиларидан бўлиб келишган. Мухлислар ўтган йили ПФЛ томонидан энг яхши деб тан олингани бежиз эмас. Бу йил ҳам ишқибозлар футболчиларни аъло даражада қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жамоанинг энг оғир дамларида ишқибозларнинг далдаси футболчиларга руҳий мадад бўлди. Қийин дамларда ҳам сизлар жамоани тинимсиз олқишлаб турдингиз. Натижада муваффақиятсиз ўйинлар ўрнини ғалабали серия эгаллади. Бунинг учун сизлардан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди.

“Қўқон-1912” клуби ўз мухлислари билан ҳар доим фахрланиб келган ва доим ҳам шундай бўлиб қолади. “Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.

Яна икки кундан кейин Қўқонда ҳақиқий футбол байрами бўлади, десак адашмаймиз. “Марказий” ўйингоҳда чемпионат пешқадами Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси меҳмон бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоанинг кучли олтиликка кириши учун катта имконият яратади.

Шу куни ғалаба қозониб, Қўқон халқига ҳақиқий байрам тақдим этишни мақсад қилган футболчилар учун сиз азиз мухлисларининг қўллаб-қувватлаб туришларингиз катта руҳий мадад бўлиши тайин. Буни сизлар ҳам ҳис этиб тургангизга шубҳа йўқ. Шу куни барча бирлашиб, стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлашига ишончимиз комил.  

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги учрашувларида мухлислар ҳақиқий 12-ўйинчи бўлаётгани ҳақида эшитиб кўпчиликнинг ҳаваси келади.

Қўқонлик футбол мухлислари ҳам улардан қолишмай барчанинг ҳавасини келтиришлари шубҳасиз.
Айтганча, сўнгги уч йилдан бери “Пахтакор” Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти. Бунда мухлисларнинг беқиёс ҳиссаси борлигини таъкидлаш жоиз. Ўтган йили “Пахтакор” билан бўлган баҳсда “Марказий” стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошганини кўпчилик мароқ билан эслайди. Бўлажак учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланишини истаймиз ва шундай бўлишига ишонамиз.

Қўқонлик футбол мухлислар ҳеч қачон жамоани ёлғизлатиб қўйишмаган. Биз сизларга ишонамиз. Шу куни мухлисларга юқори кайфиятда тақдим этиш учун ўйиндан олдин концерт дастури тақдим этилади. Унда таниқли хонанда Рамзбек Абдураҳмонов ўзининг қўшиқлари билан мухлисларга хушкайфият бағишлайди. Ҳам концерт дастури ҳам супер ўйин гувоҳига айланиш имкониятни қўлдан бой бермайсиз, деган умиддамиз.

Такрор айтамиз, бўлажак баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар доимгидан-да муҳим.
Қўқонлик футбол мухлисларининг бутун мамлакатга ҳақиқий кучларини намоийш этадиган пайт келди. Ишқибозлик қандай бўлишини кўрсатиш фурсати етди. Олға, Қўқон!

Барчангизни стадионда кутиб қоламиз. Учрашув 12 август куни соат 18:30да бошланади.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика