UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  13 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2

"Қўқон-1912": Ўзини кўрсатаётган ёшларимиз Янгиликлар

"Қўқон-1912": Ўзини кўрсатаётган ёшларимиз

Барчага маълумки, Қўқон футболи ёш иқтидорли футболчиларни тарбиялаш борасида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади.

Якунига етган мавсумда бу яна бир бор ўз исботини топди.

Ушбу мавсумда жамоамиз сафида уч нафар ёш футболчи Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказишди.

2015 йили ёшлар лигасидаги ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган Иқбол Маликжонов учун жори йил омадли ўтди, десак муболаға бўлмайди.



Ёш футболчимиз Олий лигада дебют учрашувини ўтказди. Қолаверса, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” мусобақасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Яна бир ёш футболчимиз Ойбек Рустамов ҳам 2016 йилни бир умр эслаб юрса ажаб эмас. Сабаби, 19 ёшли ҳимоячимиз ҳам якунига етган мавсумда Олий лигада дебют қилди. Бундан ташқари, Жасур Абдураимов бошқарган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионатида иштирок этди.



Ўтган йили ўринбосарлар таркибида ёрқин ўйин намойиш этган Аваз Маматхўжаев ҳам бу йил элитада деюбт қилишга муваффақ бўлди. Биринчи давра якунланиш арафасида Олий лигадаги биринчи учрашувини ўтказган ёш футболчимиз иккинчи даврада деярли асосий таркиб ўйинчисига айланди.



Якунига етган мавсумда жамоамиз ғалабаларига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган бу ёш футболчиларимизга янги мавсум ҳам мана шундай омадли ўтишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика