

Машғулотлар Чирчиқ шаҳрида давом этмоқда.
Барчанинг кайфияти аъло. Биринчи даврани юқори нотада якунлаш учун мураббий ва футболчилар астойдил тер тўкмоқдалар. “Олмалиқ” жамоаси билан бўладиган учрашув 25 июнь куни Олмалиқдаги стадионда, соат 19-00 да бошланади.
Бугун эса ҳар икки жамоанинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашадилар. Бу учрашув соат 17-45 да бошланиши белгиланган.




