

Турнинг марказий ўйинларидан бири Қўқонда бўлиб ўтади.
"Қўқон-1912" 25-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади. Ўзига хос “водий дербиси” ҳар доим мухлису мутахасисларнинг эътиборида бўлиб келган. Жамоамиз аъзолари кечадан ўз қароргоҳларида тўпланиб, ушбу учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар “Марказий” стадионида бўлиб ўтмоқда.
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 21 октябрь, шанба куни соат 15-30да бошланиши режалаштирилган.




