“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихи
19 окт 2017 08:09
Янгиликлар
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихи
Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 23 бор куч синашишган. 4 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-25. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 16 очкони қўлга киритган.
“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
01.10. 2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1
31.05.2015 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1
23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 4 та учрашувда “Навбаҳор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.
Ҳакамлар
21 октябрь куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912” 2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги олтита учрашувда ишлаган.
Олйи лига
25-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: А. Фролов.
Бошланиш вақти
Мазкур учрашув шанба куни соат 15:30да “Марказий” стадионида старт олади. Барча мухлисларимизни стадионимизга чорлаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар