«Қўқон-1912»: «Насаф»га қарши тайёргарлик бошланди
28 июн 2017 07:50
Янгиликлар
«Қўқон-1912»: «Насаф»га қарши тайёргарлик бошланди
«Қўқон-1912» аъзолари рамазон ҳайит байрамини ўтказиб, яна Чирчиқ шаҳрида йиғилишди.
Футболчилар 30 июнь куни бўлиб ўтадиган “Насаф” жамоасига қарши Ўзбекистон кубоги чорак финал дастлабки ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Бугун ҳам машғулотлар Чирчиқ шаҳрида давом эттирилади. 29 июнь куни эрта тонгда жамоамиз Қарши шаҳри томон йўлга чиқишади.
Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасидаги “Насаф”-“Қўқон-1912” жамоаларининг дастлабки ўйини, 30 июнь куни соат 19-30 да Қаршидаги «Марказий» стадионда старт олади.
Фикрлар