UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  8 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   9 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  5 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

"Қўқон-1912": Муҳим учрашувдаги мағлубият Янгиликлар

"Қўқон-1912": Муҳим учрашувдаги мағлубият

Бугун "Қўқон-1912" ўринбосарлари "Вилоят ҳоким кубоги-2018" халқаро мусобақасидаги учинчи учрашувларини ўтказишди.

Бу галги рақиб Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси бўлди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўз жарима майдончалари ичида Отабек Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам ҳеч иккиланмай дарвозамизга пенальти белгилади. Пенальтини Отабек Ҳайдаровнинг ўзи аниқ амалга оширди.

Ўринбосарларнинг олдинги иккита ўйинида ҳам ҳисоб очувчи гол пенальтидан киритилган эди. Бу сафар ҳам ҳисоб пенальтидан киритилган гол эвазига очилди.
 33-дақиқада “Ифтихор” футболчилари иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Аммо Отабек Ҳайдаров жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.  
Биринчи тайм охирида Бахтиёр Абдубанноновнинг кучли зарбасини олтиариқликлар посбони қайтариб қолди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

66-дақиқада бурчак тўпидан кейин Дониёр Тўлашев боши билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди.

Сўнгги дақиқаларда олтиариқлик олдинга чиқиб олишди. “Ифтихор”нинг иккинчи голига захирадан майдонга Жасур Қувваталиев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўринбосарлари муҳим учрашувда мағлубиятга учрашди.


 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
3-тур
“Қўқон-1912-2” – “Ифтихор” – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: 
Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.
Назоратчи: Владимир Касаев.
Голлар: Дониёр Тўлашев – 66. – Отабек Ҳайдаров – 19, Жасур Қувваталиев – 89.
 “Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Сардор Исақов, 9. Рамз Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 20. Мўмин Содиқжжонов, 26. Исмоил Толипов, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 25. Шоҳжаҳон Қосимжонов, 28. Бахтиёр Абдубаннонов, 31. Шукур Мўминов, 70. Иброҳим Усмонов, 75. Маъмур Раҳимов, 90. Рустем Асанов.
“Ифтихор” 35. Муҳиддин Аҳмедов, 4. Турсунбой Ҳусанов, 5. Ойбек Аҳматов, 6. Дониёр Турдиқулов, 7. Оятилло Муҳиддинов, 9. Асадбек Маъмуров, 11. Отабек Ҳайдаров, 13. Ҳасанбой Эргашев, 14. Муҳиддин Юсупов, 15. Карим Мамадалиев, 17. Саид Абдужжаборов.
Захира: 16. Хуршид Муҳаммаджонов, 3. Озод Комилов, 8. Абубакир Абдуллаев, 10. Фаррух Ахунов, 19. Жасур Қувваталиев, 18. Шердор Туронов, 20. Ислом Ҳошимов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика