UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  5 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  9 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  5

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади Янгиликлар

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади

Шарқ минтақасида биринчи лиганинг биринчи босқичини 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" жамоаси ҳам бир қатор клублар каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди.
Жамоа бош мураббийи Тоҳир Кападзе футболчиларни 19 июль куни Қўқонда йиғди. Иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборган жамоа таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф этмоқда ва уларни кўрикдан ўтказмоқда.

"Қўқон-1912" кеча Фарғонада "Нефтчи" ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда мураббийлар штаби асосан жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни синаб кўрди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўз вақтида олий лига клубларида тўп тепган Нодир Қўзибоев, Хуршид Узоқбоев, Жалил Кимсанов ва шунингдек бир қатор таниқли футболчилар билан айни пайтда музокара жараёни кетмоқда.

Бундан кўриниб турибдки, "Қўқон-1912"нинг иккинчи босқичдаги мақсади жиддий. Жамоа 23 июлдан Ғазалкентда йиғинни давом эттиради. У ерда камида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика