UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  1 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

“Қўқон-1912” йиғинида янгилар бор ёхуд Дониёр Усмонов кетди Янгиликлар

“Қўқон-1912” йиғинида янгилар бор ёхуд Дониёр Усмонов кетди

Аввал хабар берганимиздек, қўқонликлар 20 декабрь куни ўз қароргоҳида йиғилди.
Футболчилар ҳозирча кунига бир маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоа устози Рустам Абдуллаев айни дамда Тошкентда олий лига клубларининг бош мураббийлари иштирокидаги йиғилишда иштирок этмоқда. Шу боис машғулотларни унинг ёрдамчиси Арам Ананян олиб бормоқда.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида тўхталадиган бўлсак, биринчи босқич тайёргарлигида мураббийлар штаби асосан ёшларни синовдан ўтказишни маъқул топган. “Нефтчи”дан Иззат Ғаниев билан бирга Сардор Қулматов эмас балки Сайдулло Раҳматов қўшилганлигини кейинроқ маълум бўлди. Улардан ташқари якунига етган мавсумда Косоннинг “Аланга” жамоаси шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Азамат Аҳмедов ва ҳимоячи Сарвар Холмуродов ҳам айни дамда “Қўқон-1912” машғулотларида иштирок этаётганини қайд этиш лозим.

Ҳуқуқий жиҳатдан "Нефтчи"га тегишли бўлган  Абдуллажон Мирзаев айни дамда фарғоналикларнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётгани тўғрисида маълумотлар бор. Қолаверса Дониёр Усмонов ҳам "Локомотив"га қайтиб кетган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика