UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  24 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

"Қўқон-1912": Жамоамизни 5 нафар футболчи тарк этди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоамизни 5 нафар футболчи тарк этди

Теглар :  Қўқон-1912
Бугунги кунга келиб, Олий лига клублари янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Улар орасида бизнинг жамоамиз ҳам бор. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” клуби Тошкентда иккинчи йиғинни ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

Жамоамиз сафида ўзгаришлар давом этмоқда. Таркибимизга бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилиш билан бирга жамоамизни тарк этаётган футболчилар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, ўтган йили ўзининг ишончли ўйинлари билан жамоамизга ёрдам берган ўйинчилар – Абдуллох Олимов, Миржалол Қурбонов, Маъруф Зокиржонов ва Руслан Матниязовлар билан тузилган шартномалар якунига етгани боис, қолаверса, ушбу футболчиларга бошқа клублардан таклифлар тушгани сабабли ўзаро келишувга асосан янги битим имзоланмади. Бу футболчилар билан дўстона хайрлашишдик.

Шунингдек, яна бир ёш футболчи Достон Турсуновга Бекободнинг “Металлург” клуби жиддий тарзда қизиқиш билдиргани боис, ушбу футболчи билан ҳам янги шартнома имзоланмади. Турсунов ҳам янги мавсумни бошқа жамоада ўтказадиган бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу футболчиларга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг  кейинги фаолиятида омад тилаб қолади.
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика