

“Қўқон-1912” жамоаси учун июнь ойида чемпионат доирасида учта, Кубок доирасида битта ўйинда иштирок этади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 16 июнь куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши тўп суришади. 20 июнь куни эса “Сўғдиёна” Қўқонда меҳмон бўлади. Биринчи давранинг охирги ўйини 25 июнь куни “Олмалиқ”қа қарши сафарда бўлиб ўтади. Ниҳоят, 30 июнь куни вакилларимиз Ўзбекситон Кубоги чорак финал биринчи учрашуви доирасида меҳмонда “Насаф”га қарши майдонга тушишади.




