UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  0 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  10 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  7 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  16 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18

"Қўқон-1912": Дербидаги ажойиб ғалаба Янгиликлар

"Қўқон-1912": Дербидаги ажойиб ғалаба

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашувида "Қўқон-1912" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди.

Учрашув кутилганидек, шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқаларданоқ ҳужумкорликка эътибор беришди. Илк хавфли вазият майдон эгалари дарвозаси олдида содир этилди. Ўйиннинг 17-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишга яқин келишди. Аниқроғи,Сардор Азимовга нисбатан ҳимоячиларимиз ўз жарима майдонимиз ичида қоида бузишди. Ҳакам ҳеч иккиланмай 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Александр Пишурнинг 11 метрлик нуқтадан тепган тўпини Бакланов қайтариб қолди. 20-дақиқада Фурқат Ҳасанбоевнинг жарима майдон часига оширган тўпини Алимов қийинчилик биан бўлса-да “Навбаҳор” дарвозаси сари зарба йўллади. Аммо Наврўзнинг зарбасига аниқлик етишмади. 38-дақиқада Баҳритдинов жарима майдони ичида “Қўқон-1912” дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин тўп ноаниқ кетди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида майдон эгалари ҳисобни очиш учун қулай имконият ҳосил қилишди.  Ражабов боши билан Бакланов қўриқлаган дарвозага зарба берди. Аммо омад Анвардан бироз юз ўгирди.

Биринчи тайм шу ҳисоб билан якун топди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқа Наврўз Алимов жарима майдончамиз яқинида қоидани бузди.  Анвар Ражабов ижро этган жарима тўпини Бакланов қийинчилик билан майдон четига чиқариб юборди. 69-дақиқада ҳисоб очилди. Мезбонлар Отабек Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима тўпини эса  Отабек Зокиров голга айлантирди –  0:1.

79-дақиқада  Турғунбоев жарима тўпини ижро этганидан сўнг Чой боши билан тўпни дарвозага жойлаши мумкин эди. Аммо Бакланов жамоасини қутқариб қолди. Умуман олганда, Андрей Бакланов бутун учрашув давомида ўзининг маҳоратини намойиш этди ва ғалабага катта ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа жамоамиз мавсумдаги икинчи ғалабасини Наманганда қўлга киритди.

Натижада Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги биринчи урашувида кичик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

Бу жамоаларнинг жавоб ўйини 21 май куни Қўқон шаҳрида ўтказилади.


Ўзбекистон Кубоги

1/8 финал

Биринчи учрашув

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”  – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Р. Нугманов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), А. Рахимов (Андижон)

Гол: Отабек Зокиров – 69.

“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 7. Акрам Бахритдинов (13. Чой Хуюнйеон-57), 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (48. Азиз Турғунбоев-65), 22. Сардор Азимов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пищур (11. Мўйдин Мамазулумов-72).

Захира. 25. Акмал Ортиқов, 2. Ҳасан Асқаров, 5. Нодир Мавлонов, 70. Алибобо Раҳматуллаев.

“Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов, 6. Баҳодир Акрамов (33. Абдулазиз Юсупов-70), 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров, 11. Навруз  Алимов (17. Азиз Тўхтабоев-89), 19. Сардор Қоҳоров (31. Ойбек Нурбоев-68), 20. Достонбек Турсунов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Абдуллоҳ Олимов .

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 5. Жалил Кимсанов, 18. Азизхон Ибрагимов, 22. Ориф Мамажонов.

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика