"Қўқон-1912": Дерби олдидан тайёргарлик авжида

Narzulla Saydullayev
19 окт 2016, 07:39
“Нефтчи” билан бўладиган вилоят дербисига жамоамиз футболчилари қизғин тайёргарлик курмоқдалар.

Стадионга келган мухлислар шанба куни чиройли футбол гувоҳига айланишлари шубҳасиз.

Машғулотларда барча футболчилар иштирок этишмоқда. Фақатгина Ойбек Рустамов 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ватанимиз терма жамоаси сафида ҳаракат қилаётгани боис ҳозир Баҳрайн давлатида бўлиб турибди.

Иқбол Маликжонов ва Азиз Ашуровлар жароҳатидан фориғ бўлиб умумий гуруҳда шуғулланмоқдалар. Азиз Тўхтабоев ва Баҳодир Акрамовлар эса алоҳида шуғулланмоқдалар.

Қуйида жамоа машғулотларидан олинган суратлар билан танишинг.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›