UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  2 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Қўқон-1912": Чорак финалга чиқдик Янгиликлар

"Қўқон-1912": Чорак финалга чиқдик

Ушбу жамоалар бундан бир ҳафта олдин Олий лига 9-тур доирасида Наманганда тўқнаш келишганди.

Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик ҳисобда ғалаба қозонишганди. Шундан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганидан хабарингиз бор, албатта.

Кубок ўйинидаги биринчи баҳсда ғалаба қозонганимиз туфайли жавоб учрашуви олидан устинлик биз томонда эди. Бош мураббий Сергей Ковшов мазкур учрашувда олдинги баҳсга қараганда бироз бошқачароқ таркибни майдонга туширди.

Ҳар икки жамоа ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлади. 9-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Достон Турсуновнинг боши билан берган зарбасини Алибек Туропов катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 11-дақиқа эса майдон эгалари учун омадсиз келди. Қанотдан оширилган тўпни Александр Пишур “Қўқон-1912” дарвозасига аниқ йўллади – 0:1.

17-дақиқада ҳисоб тенглашди.  Жаримадан оширилган тўпни Носир Отақўзиев меҳмонлар даврозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Биринчи бўлимнинг қолганда дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни жамоамиз бошқача руҳда бошлади. Дастлабки дақиқалардан олдинга интилган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни содир этишди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам қарши ҳужумлардан самаралари фойдаланишга интилишди.

68-дақиқада Носир Отақўзиевнинг боши билан берган зарбаси чиройли чиқди. Аммо меҳмонлар дарвозабони ўз ўрнида. 84-дақиқада меҳмонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Рақибга нисбатан қўпол ўйнагани туфайли Хайрулло Каримов қизил карточка билан жазоланди. Ўйиннинг қолган қисмида футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни яратишди. Аммо улардан наф чиқмади.

Шу тариқа ўйин дуранг натижа билан якунланди ва "Қўқон-1912" кейинги босқичга чиқди.



Ўзбекистон Кубоги
1/8  финал
Жавоб учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1)
Голлар:
Носир Отақўзиев 17. –  Александр Пишур 11.

“Қўқон-1912: 1. Руслан Матниязов, 4. Миржалол Қурбонов, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов,  7. Отабек Зокиров (23. Фурқат Ҳасанбоев-58), 9. Носир Отақўзиев, 17. Азиз Тўхтабоев (25. Алишер Зиявуддинов-62), 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов (31. Ойбек Нурбоев-81), 24. Илья Ильин, 28. Абдуллох Олимов.
Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 11. Наврўз Олимов, 19. Сардор Қаҳҳоров, 26. Ойбек Рустамов.

“Навбаҳор”: 23. Алибек Туропов, 4. Хайрулло Каримов, 7. Акрам Баҳриддинов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов (11. Мўйдин Мамазулумов-71), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (17. Владислав Павленк-64), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 70. Алибобо Раҳматуллаев (48. Азиз Турғунбоев-80), 77. Александр Пишур.
Захира: 12. Александр Корнейчук, 5. Нодир Мавлонов, 16. Шохжаҳон Аббосов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов.

Биринчи ўйин: 1:0.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика