UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" (матнли трансляция)  55 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  20 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5 17:47Ўзга олам вакиллари  8

“Қўқон-1912” болаларни халқаро ҳимоя қилиш кунини юқори суръатда ўтказди Янгиликлар

“Қўқон-1912” болаларни халқаро ҳимоя қилиш кунини юқори суръатда ўтказди

Болалар келажагимиз. Соғлом бола - соғлом юрт таянчидир.
1 июнь болаларни халқаро ҳимоя қилиш куни. Ушбу байрамни “Қўқон-1912” футбол клуби юқори суръатда ўтказди. Кеча 31 май, шанба куни олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви олдидан клуб маркетинг бўлими кичик тадбир ташкил этди. Яъни ўйиндан олдин ҳар икки жамоа футболчиларига “Болалар келажагимиз” ёзуви туширилган футболкалар тақдим этилди. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” футболчилари майдонга мана шундай оқ либосда чиқиб келди ва ўйиндан олдин эсталик учун расмга тушилди. Шундан сўнг “Болалар келажагимиз” ёзуви туширилган оқ либослар эсталик учун мухлисларга улашилди. Бундан табиийки ишқибозларнинг ҳам кайфияти кўтарилиб кетди.

Бугун ҳам жамоамиз ушбу байрамни муносиб ўтказишга уринди. Қўқон шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйига бориб, болакайларнинг хурсандчилигига шерик бўлган холда, улар билан “Қўқон-1912”нинг иқтидорли футболчилари Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов, Дониёр Усмонов ҳамда россиялик легионер Игорь Голбан суҳбатда бўлди. Ушбу тадбирга жамоа бошлиғи Шуҳрат Мўминов, клуб матбуот котиби Анвар Охунов, ишқибозлар клуби етакчилари Илҳомжон Қундузов ва Акрамжон Мамадалиев ҳам ташриф буюрди. Болажонларни бугунги байрами билан табриклаб, уларга эсталик совғалар улашилди ва унинг сўнггида расмга тушилди.

- Болалар бизнинг келажагимиз. Болалик инсоннинг энг бахтли дамларидир. Бугунги байрам билан бутун республикамиздаги болажонларни табриклайман. Меҳрибонлик уйидаги ота-онасиз бўлган қалби ўксик болакайларга руҳан далда бўлиб, уларга эътибор қилишни бурчимиз деб биламан. Ташрифимиздан уларнинг кўнгли янада кўтарилди. Имкон қадар у ердаги ҳар бир укаларимиз билан суҳбатлашиб, келажакда спортчи, хусусан футболчи бўлишни, бунинг учун ўз устиларида ишлаши кераклигини маслаҳат бердик – дейди Хуршид Мухторов.   

Шу куни Тошкент шаҳридаги Гемотология институтида бўлиб ўтган лайкоз касаллигига чалинган болалар учун ўтказилган акцияда “Қўқон-1912” ФК номидан клуб бош маъмури Мерожиддин Нигманов ҳам иштирок этиб, клуб совғаларини болакайларга тақдим этиб, уларга соғлиқ саломатлик тилади.

Шу тариқа “Қўқон-1912”  футбол клуби болалар байрамини кўтаринка руҳда ўтказди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” ФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча ишчи ходимлари 1 июнь болаларни халқаро ҳимоя қилиш куни билан республикамиздаги барча азиз болажонларни самимий қутлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика