UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  2 00:45Миллатлар лигаси доирасида тўққизта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  2 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  193 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  5 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  23 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  148 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13

“Қўқон-1912” 11 йиллик танаффусдан ниҳоят олий лигада! ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

“Қўқон-1912” 11 йиллик танаффусдан ниҳоят олий лигада! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча олий лига йўлланмасини қўлга киритган иккинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди. Кутилганидек “Шўртан” кетидан “Қўқон-1912” жамоаси элитани расмийлаштирди.
Қўқонлик мухлислар орзиқиб кутган дамлар ниҳоят келди. 2003 йили молиявий муаммолар гирдобида қолиб кетган “Қўқон-1912” ёдингизда бўлса олий лигадан четлатилганди. Шундан сўнг жамоа қаддини тиклай олмасдан бир неча мавсум қийинчиликларга дуч келгани сир эмас. Ҳаттоки “Бунёдкор-Қўқон” номи билан фарм клуб сифатида ҳам биринчи лигада иштирок этди. 2012 йилдан бошлаб эса клуб раҳбариятига Бахтиёржон Толипов келгач, клуб ўз йўналишига эга бўлди ва 5 йиллик режа тузиб чиқилиб, шу аниқ режа асосида ишлай бошлади. Ишбилармон раҳбарнинг сайъи ҳаракати эвазига “Қўқон-1912” моддий жиҳатдан ўзини ўзи қоплайдиган даражага етди. Бугунги кунда клуб ўзи ишлаб топаётган пулга кун кечирмоқда.



"Қўқон-1912" бош мураббийи Рустам Абдуллаев шу куни жуда асабийлашди


Аслида ҳам шуниси яхши. Касбимиз юзасидан кўча кўйда футбол ишқибозлари ва кишилари билан суҳбатлашиб қоламиз. Уларнинг кўпчилиги “Қўқон-1912”ни келаси мавсумга молиявий жиҳатдан тайёр эмас қабилидаги гапларни айтмоқда. Шундай фикрларга бораётганларга битта гап: “Қўқон-1912” келаси мавсум учун ўз режасини тузиб бўлган ва шунга монанд маблағ ҳам жамғаришни бошлаб юборди. Раҳбарият билан ўтказган мулоқотимизда бунга амин бўлдик. Шу боис қўқонлик мухлислар бу борада ҳотиржам бўлса арзийди.

Жорий мавсум ҳисобидан Қўқонга бир неча марта бордик. Айтиш лозимки, клубда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган ва бу томондан яна изланишлар бўлаётганини кўриш мумкин. Фақат мураббийлар штаби курашчан жамоа тузишса бўлгани. Кимга қанақа билдмадигу, лекин “Қўқон-1912”ни ҳозирги таркиби билан келаси йил олийда иштирок эта олмайди деб ўйлаймиз. Ростини айтганда, биринчи лигада келаси йил учун пойдевор қўйилмагандек туюлмоқда. Бу борада яна “Машъал”ни мисол тариқасида кўрасатамиз. Муборакликлар бир йил қуйи лигада иштирок этиб, олий лигага жамоани ҳар жиҳатдан тайёрлади ва 3-4 нафар янги ўйинчи ҳисобига янада кучайишга эришди. Натижа эса кўриб турганингиздек ёмон эмас, 5-ўрин!



Шу боис келаси йил “Қўқон1912” таркибни деярли янгитдан тузиши керак бўлади. Бугунги кунда ўзга жамоаларда ўйнаётган асли қўқонлик бўлган футболчиларни ортга қайтариш ҳам зиён келтирмайди. Буни мураббийлар штаби ҳал этади.




Дарвоқе, кеча Қўқонда “Машъал-2” рақибидан бирмунча мазмунли ўйин кўрсатиб, ғалабани илиб кетди. Стадионда жорий мавсум ҳисобидан сўнгги ўйин бўлгани учун ташкилотчилар юқори суръатда тайёргарлик кўрганди. Яъни карнай сурнайлар ва мусиқалар билан байрам уюштирилди. “Қўқон-1912” футболчиларига “салом олий лига” деган футболкалар берилган. Аммо ўйинчилар рақибни менсимадими ёки бошқа сабабми кучни тўғри тақсимлай олмади. Яхшиҳамки “Шўртан” Тошкентда “Обод” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Агарда ғузорликлар ҳам имкониятни бой берганида, “Қўқон-1912”нинг олий лигага чиқиши келаси турда аниқ бўларди. Стадион сухандони “Обод”ни дуранг ўйнагани ҳақида айтгач, қўқонликларнинг бундан сал бўлсада кайфияти кўтарилди ва элита йўлланмаси расмийлаштирилганини нишонлашга тушишди. Тилла рангли футболкаларни кийиб олган футболчиларга кастюм-шим ва бир нечта қимматбаҳо совғалар топширилди.

Футболчилар эсталик учун мухлисларга тўплар улашди. Лекин барибир бу клубнинг аксарият ходимларига унчалик таътимади. Нима ҳам дердик, асосийси орзиқиб кутилган дамлар келди! ОЛИЙ ЛИГА МУБОРАК БЎЛСИН!!!



Стадионда электрон табло ишга тушди

Дарвоқе, “Қўқон-1912” олий лигада энг сўнгги ўйинини 2003 йилги мавсумнинг охирги турида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказган экан. Кеча “Қўқон-1912”нинг олий лигага чиққанини расмийлаштирган ўйинда ҳакамлик қилган Дониёр Досанов бундан роппа роса 11 йил олдин “Пахтакор” сафида айнан "Қўқон" жамоасига қарши ўйнаган экан!



Дониёр Досанов 11 йил олдин "Қўқон"га қарши ўйнаганди, кеча у ҳакамлик қилди


Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, “Қўқон-1912”нинг ўша ўйиндаги таркибидан бугунги кунда биргина Иброҳим Раҳимов футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда. Қолганлари мураббийлик ва ҳакамлик соҳасида ишга ўтишган. 

01.11.2003 йил. 30-тур.
“Қўқон-1912”  - “Пахтакор” - 3:2 (1:1).
Қўқон. “Хусанхон Мухитдинов” стадиони. 6000 томошабин.
Ҳакам: Ғофур Низомов – 8,7.
Голлар:

1:0 - Аширматов Учқуржон, 8
1:1 - Крохмаль Александр - с пенальти, 33
2:1 - Юсупов  Шуҳрат, 49
3:1 - Жоналиев Адҳам, 57
3:2 - Умаров Баҳром, 87

“Қўқон-1912”: Захарецкий Сергей, Айзатулов Тимур, Намозов Бахтиёр, Жоналиев Адҳам (Юлдашев Али, 78), Низометдинов Муҳсин, Стрельцов Андрей, Иноғомов Муҳаммад, Раҳмонқулов Шуҳрат, Юсупов  Шухрат, Аширматов Учқуржон (Отажонов Алишер, 46), Маҳмудов Хайрулло (Раҳимов Иброҳим, 46).
“Пахтакор”: Беляков Олег, Шамсутдинов Тимур, Рисқуллаев Аҳрол, Никитков Юрий, Умаров Баҳром, Исмоилов Анзур, Маҳмудов Алишер, Эркинов Шаҳбоз, Ваҳобов Баҳриддин, Крохмаль Александр, Досанов Дониёр.
Огоҳлантиришлар: Намозов Бахтиёр, 32. Крохмаль Александр, 45.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика