"Қизилқум"га япониялик футболчининг келиши кутилмоқда
03 мар 2016 10:54
Янгиликлар
"Қизилқум"га япониялик футболчининг келиши кутилмоқда
Навоийнинг "Қизилқум" клуби янги мавсум арафасида бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Клуб бош менежери Ҳамиджон Актамовнинг "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида жамоага япониялик футболчи келиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.
"Селекция ишларини ёмон олиб борганимиз йўқ. Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов, Самандар Шодмонов, Отабек Нарзуллаев сингари тажрибали ўйинчилар билан шартнома имзоладик. Шунингдек, ўтган йили жамоамизда ўйнаган уч нафар легионерни ҳам олиб қолдик. Шу кунларда Япониядан футболчи келишини кутаяпмиз. Заявка муддати якунланишига яна бир неча кун вақт бор. Агар япониялик футболчи маъқул келса, у билан ҳам шартнома тузамиз", - дейди Ҳамиджон Актамов.
Фикрлар