"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда

Iskandarov Abdulaziz
24 янв 2025, 09:15
Навоийликлар таркибига навбатдаги легионер қўшилиш арафасида турибди.

"Нафтан" Новополоцкнинг 25 ёшли собиқ форварди Роман Папарига "Қизилқум" билан битим тузади. Папарига янги жамоаси билан шартнома тузиш учун аллақачон Тошкентга етиб келган. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Шерзод Нурматов хабар бермоқда. 

Фаолиятининг асосий қисмини Беларусда ўтказган футболчи ўтган йили "Нафтан" сафида 33 ўйинда қатнашиб, 12 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›