UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

"Қизилқум"да ҳайрон қолдирадиган кўп нарсалар бўлди" – Бобур Йўлдошев билан интервью Янгиликлар

"Қизилқум"да ҳайрон қолдирадиган кўп нарсалар бўлди" – Бобур Йўлдошев билан интервью

Қиш, барча клубларимиз учун янги мавсумга тараддуд кўриш, таркибни кучайтириш учун қулай палла.

Ҳар бир клуб имкониятидан келиб чиқиб ўз сафига янги номларни чақирмоқда. "Сўғдиёна" ҳимоядаги рақобатни Бобур Йўлдошев билан оширишни мақсад қилган. Ҳимоячи бу мавсумни жиззахликлар сафида бошлайди. Яқинда икки томон расман шартнома имзолади. Бобур Йўлдошев билан кечган суҳбатда янги жамоаси, "Қизилқум"даги воқеалар билан бирга бироз ортга ҳам назар ташлашга қарор қилдик. 

- "Сўғдиёна"га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди? Бу жараёнда кимни кўпроқ асосий сабабчи сифатида кўрсата оласиз?

- Клубдан таклиф аввалроқ бўлганди. Барча нарсани гаплашиб олдик. Маъқул келгач таклифни қабул қилдим. Биласиз, "Сўғдиёна"да мураббийлар, ўйин услуби ўзгаряпти. Ёрқин Назаров билан биринчи маротаба ишлайман. Бу ўзим учун ҳам қизиқарли. Шу кунларда тўлиқ жамоага қўшиламан. 

- Позициянгизда икки нафар легионер ҳаракат қилмоқда...

- Менимча яхши, деб ўйлайман. Боз устига легионерлар борлиги. Улар менга нимадир ўргатади,  ўзимдан нимадир бераман. Яқиндан таниш эмасман, ўйлайманки ортиқча қийинчиликка учрамайман. 

- Сайтимизда сизга "Нефтчи", "Бухоро"дан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабар чиқди. Булар шунчаки қизиқишмиди ёки аниқ таклиф?

- Нафақат ўзимиздан, хориждан ҳам вариантлар бор эди. Лекин у клубда раҳбарияти ўзгариб кетди. Юқорида айтганимдек "Сўғдиёна" аввал ҳам чорлов билан чиққанди. 

- "Қизилқум"даги фаолиятингиз ҳақида. Йил якунида натижа қанчалик кутилгандек кўриниш олди?

- Очиғи "Қизилқум" ҳақида мендан олдин ҳам кўп гапиришди. Мураббийни барча қандайлигини билди. Жамоада жуда яхши ва тажрибали ижрочилар йиғилгани у ерга боришимда муҳим роль ўйнаганди. Эътибор бергандирсиз, биринчи даврада жуда яхши натижа қайд этдик. Юқори ўринларда юрдик. Бу футболчилар билан бемалол бешдан ҳам тепароқни эгаллашимиз мумкин эди. "Қизилқум"да ҳайрон қолдирган кўп нарсалар юз берди. Майли, футболда бўлиб турадиган ҳолат. Агар озгина эътибор, янада яхшироқ муносабат қилинганида бунданда яхши натижа қила олардик. 

- Никола Лазаревични ўзимизнинг мураббийлардан кичкина бўлсада устун томонини кўрдингизми? 

- Мураббийни гапирадиган одатим йўқ. Фикримча, бу нарса кўпроқ мураббийни Ўзбекистонга олиб келган инсонларга боғлиқ. Яхшими ёки ёмонми ортиқча фикр билдирмоқчи эмасман. Аммо нимадир ўргандим, деб айта олмайман. Футболчиларнинг бирлашиши, маҳорати натижада бош омил бўлди. 

- Фаолиятингизни бошларига назар соладиган бўлсак 2015 йил шифокорлар сизга юрагингиздаги муаммо сабаб майдонга тушишга рухсат бермаганди. Клубда ҳам, терма жамоада ҳам барқарор ўйнаб турган футболчи сифатида мазкур қарорни қандай қабул қилгансиз?

- Айтсам жуда катта мавзу. Эслашни истамайман. Энди ўсаётган пайтимда катта таъсир ўтказганди. Агарда иродам бўлмаганда майдонга қайтмасдим. Ҳаракат қилиб қийин вазиятдан чиқиб кетганман. Ҳозиргача нима учун бундай воқеа юз берганини, кимга кераклигини тушунмайман. Ким истаган ҳайронман. Москвага ҳам, Германияга ҳам бориб текширганимизда муаммо чиқмаган. Битта нарсани айтаман, фақат шу олимпия қўмитасида муаммо юзага келарди. Тошкентни ҳар бир жойида юрагимни кўрсатганман.  

- Демак муаммони ўзимизникилар чиқарган?

- Кимнидир айбдор қилишни истамасдим. Ҳаммаси пешонадан. Тақдирда бор экан кўрдим. 

- Натижада 2016 йил Рио олимпиядасига йўлланма берадиган Қатардаги Осиё чемпионатидан қолиб кетдингиз...

- Терма жамоани асосий ҳимоячиси эдим. ЎФАдагилар ҳам текширтиришган. Ҳаракат қилишганига қарамай қолиб кетганман. 2016 йил биринчи даврани ўтказиб юбордим, иккинчи даврада қайтдим. Мана ҳозиргача тўп тепиб келяпман. 

- 2013 йил Туркиядаги Жаҳон чемпионатидан сўнг мамлакат Биринчи лигаси вакили "Манисаспор" сизни ўзида кўришни истаган. Нима деб ўйлайсиз ўшанда фаолиятингиз ўзгариб кетиши мумкинмиди?

- Тўғри, барчаси эсимда. Жаҳон чемпионатидан келганимдан сўнг "Локомотив" раҳбарияти Туркиядан таклиф борлигини айтишган. "Манисаспор"да тиббий кўрикдан ўтиб барчаси маъқул келганига қарамай шартномага келганда чўзилаверди. Қонунан "Локо"га тегишли эдим. "Манисаспор" яхши жамоа эди. Ўшанда клуб дарвозабони бир йилдан сўнг Туркия терма жамоасига чақирилган. Биринчи лига бўлсада мақсади бор эди. Балки ўзимда ҳам айб ўтгандир. Қаердадир қизиққонлик қилганман. Қаерда хато қилганимни билганман. Агар кимдир маслаҳат бериб, тўғри йўл кўрсатганида фаолиятим бошқача кечиши ҳеч гапмасди. Футболчи даражаси кўтарилдими, ўзидан кучлилар сафига бориши керак. Акс ҳолда ўсишдан тўхтаб қолади. 

- Футбол агентларини кўпайгани футболчини ўсишига хизмат қиляптими?

- Албатта. Европани қаранг, ҳар бир футболчини агенти бор. Кучли жамоаларга тавсия қилади. Ўтганидан кейин олиб кетиш футболчини ўзини қўлида қолади. Элдор Шомуродов бунга яққол мисол. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика