UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  9 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

“Қизилқум” Тошкентда “Оқтепа”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди Янгиликлар

“Қизилқум” Тошкентда “Оқтепа”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Теглар :  Қизилқум
Шу кунларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси пойтахтимизда янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этаётир. Аввал хабар қилганимиздек, йиғинга янги ўйинчилардан Нодирхон Камолов (“Нефтчи”) ҳамда Элиёр Акбаров (“Цементчи”)лар келиб қўшилишди.

Кончилар йиғин доирасида дастлабки синов учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказиб 5:3 ҳисобида зафар қучганлигини хабар қилгандик. 15 февраль куни Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бу гал навоийликлар биринчи лига вакили Тошкентнинг “Оқтепа” вакиллари билан куч синашди. Аввалги ўйиндан фарқли ўлароқ, ушбу учрашувда кончилар мураббийлар штаби кўпроқ .шлар ва янги ўйинчиларга имконият берди. Шиддатли ва қизиқарли кечган мазкур ўйин “Қизилқум”нинг ишончли ва йирик ғалабаси билан тугади — 5:1.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Назорат учрашуви. Тошкент

2016 йил 15 февраль

“Оқтепа” (Тошкент) — “Қизилқум” (Навоий) — 1:5 (0:3).

Бош ҳакам:
Аҳмаджон Эргашев

“ОҚТЕПА”: Рустам Дадабоев, Мақсуд Ҳайитов, Фарҳод Мираҳматов, Асил Бегимқулов, Расул Раҳмонбердиев, Араик Бобоев, Собир Усмонхўжаев, Азиз Муродов, Нодир Ибрагимов, Сардор Соипов, Абдулатив Абдуқодиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Суҳроб Саримсоқов, Анвар Раҳимов, Зоҳид Раупов, Элдор Магдеев, Виктор Клишин, Карен Абрамов.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Файзулла Қамбаров, Георгий Квесиешвили, Ғайрат Жумаев, Сарваржон Холматов, Шерали Жўраев, Нодирхон Камолов, Бобир Маъмиров, Самандар Шодмонов, Алишер Холиқов, Бекзод Ғанижонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Рустамов, Азизбек Усмонов, Нодир Шахобиддинов, Элиёр Акбаров, Отабек Нарзуллаев.

Голлар: Алишер Холиқов (20), Бекзод Ғанижонов (36, 86), Бобир Маъмиров (45), Абдулатиф Абдуқодиров (52), Шерали Жўраев (77).

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги синов назорат баҳсини 17 февралда ўтказади. Шу куни навоийликлар Наманганнинг “Навбаҳор” футболчиларига қарши майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика