UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  3 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

«Қизилқум» — «Шўртан» учрашувини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқаради Янгиликлар

«Қизилқум» — «Шўртан» учрашувини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқаради

Олий лига жамоалари учрашувлари турдан турга қизиқарли ва шиддатли тус олмоқда.
Ўйинларда қайд этилаётган кутилмаган натижалар эса мухлисларда янада қизқиш ортишига туртки бўлаётир.

Ўн биринчи тур баҳслари 30 — 31 май куни ўтказилиши белгиланган. Тақвимга кўра, дастлабки куни  тўртта учрашув ўтказилади. Унда «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Металлург» (Бекобод), «Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фарғона), «Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак), «Қизилқум» (Навоий) – «Шўртан» (Ғузор) жамоалари ўзаро баҳс юритади.

31 май куни бўладиган «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор» (Наманган), «Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах), «Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент), «Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) жуфтликлари баҳси билан эса 11-тур ўйинлари ниҳоясига етади.

Мазкур тур учрашувлар ўзига хос дербилар баҳси эканлиги билан ҳам кўчиликнинг диққат-эътиборини тортиши табиий, албатта.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Навоийда бўладиган «Қизилқум»  – «Шўртан» учрашувини пойтахтлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради.

Унга ФИФА лайнсмени Маъмур Саидқосимов (Тошкент) ва Андрей Снетков (Янгийўл)лар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси баҳси бош ҳаками ва асосий таркиблар ўйини захирадаги ҳаками этиб, тошкентлик Жасур Мухторов тайинланган.

Республика тоифасидаги ҳакам Сардор Нажафалиев (Тошкент) эса ҳакамлар фаолиятини назорат қилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Григорий Ртвеладзе эса учрашув комиссари этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви 29 май куни соат 17.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида бошланади. «Қизилқум»  – «Шўртан» жамоалари асосий таркиблари ўйини эса 30 майда соат 18.30 да “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдонида старт олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика