UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  9 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  12 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

“Қизилқум” футболчилари водийда Янгиликлар

“Қизилқум” футболчилари водийда

Хабарингиз бор, йигирма биринчи тур доирасида “Қизилқум” жамоаси сафарда “Андижон” футболчилари билан куч синашади.

Режага кўра, навоийликлар 10 сентябрь оқшомида Тошкент — Фарғона ҳаво йўналиши бўйича водийга етиб келишди. Клуб бош менежери Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида Фарғона шаҳрига ташриф буюрган “Қизилқум” жамоаси аъзолари кўркам “Asia palas” меҳмонхонасига жойлашди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган “Қизилқум” — “Андижон” жамоалари учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач киритган ягона гол навоийликларга муҳим уч очкони тақдим этган эди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси доирасидаги учрашув 11 сентябрь куни соат 16.00 да бошланиши белгиланган. “Андижон” — “Қизилқум” жамоалари асосий таркиблари ўйини эса 12 сентябрда ўтказилади. Учрашув Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида соат 17.00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика