UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  1 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4

"Қизилқум" бугун "Навбаҳор" билан ўйнайди Янгиликлар

"Қизилқум" бугун "Навбаҳор" билан ўйнайди

Хабирингиз бор, давралар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни кўзлаган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 4 июлда пойтахт вилоятининг "Билдирсой" соғломлаштириш оромгоҳига йўл олганди.
Кончилар бу ерда бир ҳафталик йиғин ташкил этдилар. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилди.

"Қизилқум" футбол клуби матбуот хизматининг хабар беришича, режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 12 июлдан бошлаб навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини  Тошкентда давом эттиряптилар. Унда кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказиляпти.

Йиғин доирасида "Қизилқум" жамоаси олий лига клублари билан бир неча назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштиришган. Дастлабки ўртоқлик учрашуви бугун, яъни 14 июль куни Наманганнинг "Навбаҳор" вакиллари билан бўлиб ўтади. Учрашув пойтахт вилоятининг "Дўстлик" стадионида уюштирилади.

Кончилар мазкур йиғин давомида бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказадилар. Жумладан, улар қаторида Грузия, Украина, Россиядан ҳам легионер футболчилар таркибга қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси иккинчи давранинг илк ўйинини ўз майдонида 3 август куни ўтказади. Шу куни Тошкентнинг "Бунёдкор" футболчилари навоийликлар меҳмони бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика