

Боиси «олтин изловчилар» Андижон шаҳрига кеча етиб борган. Улар шаҳардаги «Боғишамол» меҳмонхонасига жойлашди ва Бўстон даҳасида кечки машғулотини ўтказишга ҳам улгурган. Таркибда жиддий йўқотишлар йўқ. Бугун регламентга кўра, «Қизилқум» футболчилари эртага ўйин бўлиб ўтадиган «Соғлом авлод» стадионида ўйинолди машғулотини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бугун «Андижон» - «Қизилқум» ёшлар баҳси Олтинкўл туманидаги «Марказий» стадионда ўтади. Ҳар икки учрашувнинг ҳам бошланиш вақти соат 16:00га белгиланган.



