UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  0 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  13 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

​"Қизил иблислар"нинг муваффақиятсизлигига дахлдор шахс Янгиликлар

​"Қизил иблислар"нинг муваффақиятсизлигига дахлдор шахс

Кўзгуда — "Манчестер Юнайтед"

Сер Алекс Фергюссон "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасидан ўз хоҳишига биноан кетганидан бери клуб ўйинида кескин пасайишлар бошланди. Тўғри, ўтган вақт мобайнида Европа лигаси, Англия кубоги ва суперкубоги қўлга киритилди. Аммо бундай натижаларни барибир Англия премьер-лигаси ва УЕФА Чемпионлар лигасидаги муваффақиятларга тенглаштириб бўлмайди. Шотландиялик маэстро даврида МЮ бугунгидан буткул фарқ қиларди. Сульшер клубга айнан Фергюссон фалсафасини жамоага қайтара олади деган мақсадда олиб  келинди. Мана шундай супер клубнинг охирги йиллардаги инқирозида фақат бош мураббийларни айблаш нотўғри бўларди. Чунки жамоа ижрочи директори Эд Вудворднинг ҳам бундай "шўнғиш"га қўшиб келаётган ҳиссаси, "қизил иблислар"ни шу пайтгача бошқариб келган мураббийларникидан кам эмас. Қолаверса, яқинда ишдан ҳайдалган Жозе Моуриньо бежизга ушбу шахс билан жанжаллашмаган.

МЮни футболчилар ва агентлар бошқаряпти


Ҳа, шундай дейиш учун асослар етарли. Боиси, жамоада спорт директори йўқлиги (МЮда азалдан бундай лавозим бўлмаган) учун мураббийларни танлаш ва футболчиларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ масалаларни ижрочи директор лавозимидаги Эд Вудворд ҳал қилиб келмоқда. Маҳаллий ОАВ вакиллари уни футболчилар ва уларнинг агентлари ноғорасига ўйнайдиган киши сифатида бежиз тилга олмайдилар. Мисол учун, Жозе Моуриньо клубни қабул қилиб олган пайтда Поль Погбани "Ювентус"дан МЮга қайтаришларини сўрамаган. Бироқ, франциялик ярим ҳимоячининг агенти Мино Райола билан ош-қатиқ бўлган Эд Вудворд бу ишни қойилмақом тарзда уддасидан чиққан. Шуниндек, яна бир мисолни келтириш мумкин. Жорий мавсум арафасида ижрочи директорнинг мураббий ва ўйинчиларни танлаш бобида "ҳид билиш" қобилияти юқори эмаслиги сабабли МЮ фанатлари самолётга буюртма беришди. Ўша самолёт "Олд Траффорд"даги ўйин чоғида стадион узра парвоз қилди. Самолётга осилган катта баннерга эса шундай сўзлар ёзилганди: "Эд Вудворд - омадсизлик бўйича ҳақиқий мутахассис". Ҳақиқатан ҳам, бундай ўхшатишлар бежиз эмас. Алексис Санчеснинг нафақат МЮда, балки чемпионатда ўйнаётган футболчилар орасида энг юқори маошга эга бўлиши ҳам музокаралар ўтказишда нўноқ Эд Вудворд туфайли юз берган. Ўзингиз кўриб турганингиздек, чилилик ҳужумчи клубга кўчиб ўтганидан бери жамоага киришиб кета олмади. Боз устига у тез-тез машғулот чоғида жароҳат орттириб олишга ҳам улгурмоқда.

Ғалати трансферлар

Жозе Моуриньо 2018/19 йилги мавсум арафасида бекорга таркибни кучайтириш юзасидан ўзи танлаган ўйинчилар ўрнига бошқалари сотиб олинганидан нолимаган экан. Энг қизиғи, энди Эд Вудворд кеча очилган қишки трансфер чоғида сотиб олиниши режалаштирилган футболчилар рўйхатини рўкач қилган ҳолда клубга вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Оле-Гуннар Сульшернинг бошини айлантиришга киришиб кетган. Ажабланарлиси, бу шахс "Ювентус"да аллақачон захира ўйинчисига айланиб қолган Дуглас Костани 60 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳақида бош қотирмоқда. Бундан ташқари, унинг рўйхатидан Калиду Кулибали ва Гарри Магуайер сингари футболчилар жой олган.
Афсонавий сер Алекс "қизил иблислар"га устозлик қилган кезларда трансфер билан боғлиқ барча масалаларни бир ўзи ҳал қилар ва бошқаларни ишга аралаштирмасди. У томонидан "Манчестер Юнайтед"га олиб келинган кўплаб футболчилар, хусусан, Эрик Кантона, Петр Шмейхель, Рууд ван Нистелрой, Неманья Видич, Рио Фердинанд, Робин ван Перси манкунианликлар тарихида ёрқин ғалабалар қўлга киритилишига беқиёс улуш қўша олишган. Албатта, Фергюссонда ҳам трансфер борасида айрим хатолар кузатилган. Аммо у танлаган барча ўйинчилар келтирган фойдага қиёсланса, хато фоизи жуда оз миқдорни ташкил этади.

МЮга зудлик билан спорт директори зарур


Эд Вудворднинг юқоридаги долзарб вазифа ва масалалар бўйича йўл қўйган хатоларини эринмасдан санаб чиқилса 2-3 саҳифага тенг материал пайдо бўларди. Қисқача айтганда, Жозе Моуриньо ишдан четлатилганидан бери МЮга бефарқ бўлмаган кишилар (асосан клуб сафида муваффақиятли ўйнаган собиқ футболчилар) трансфер масаласи билан шуғулланиш хизмат ваколатига кирадиган спорт директори сув ва ҳаводек зарур эканлигини бежиз таъкидлашмаяпти. Агар мана шундай мутахассис олиб келинадиган бўлса, Сульшерга ҳам жамоанинг ашаддий мухлисларига ҳам яхши бўларди. Бу масалада бир қанча номзодлар ҳам йўқ эмас. Асосан маҳаллий журналистлар шундай ишларни бажаришда эксперт даражасига қўтарилган италиялик мутахассислардан бирини "Юнайтед"га олиб келишни ёзишмоқда. Жумладан, яқинда "Интер"да иш бошлаганига қарамай, Жузеппе Мароттани "Олд Траффорд"га олиб келишни маслаҳат беришаётганини ҳам мисол сифатида келтириш мумкин. Ҳаммаси жамоа тепасида турган ака-ука Глейзерларнинг вазиятга муносиб баҳо беришларига боғлиқ. Акс ҳолда, "Манчестер Юнайтед"даги инқироз яна давом этавериши муқаррар.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика