UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  6 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  5 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Қирғизистоннинг муҳим бўлагига айланган банкир-футболчи Виктор Майер Янгиликлар

Қирғизистоннинг муҳим бўлагига айланган банкир-футболчи Виктор Майер

Мирон Гойхман "Championat.asia" учун махсус Қирғизистонни иккинчи марта Осиё Кубогига олиб чиққан банкир ҳақида гапириб берди.

32 ёшли Виктор Майер Осиё Кубоги саралаш турнири қаҳрамони бўлди ва ўз тарихида иккинчи бор Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Қирғизистон терма жамоасининг муваффақият калитига айланди.

Қизиғи, бундан 4 йил аввал ҳам Виктор терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири эди. Аммо кейин чемпионатнинг ўзига бормаганди. Оғир жароҳат туфайли у деярли бир йилни ўтказиб юборди, ўз олдига чемпионлик учун сафга қайтишни мақсад қилиб қўйди ва деярли бунга эришди. Виктор мусобақа олдидан сўнгги йиғинга келди ва Бирлашган Араб Амирликларига сафар қилишга тайёргарлик кўраётганди, аммо.... янги жароҳат орзуга нуқта қўйишига бир бахя қолди.

Агар Виктор ўша пайтда ўз олдига терма жамоа билан кейинги Осиё чемпионатига чиқиш вазифасини қўймаганида, ўзига ўхшамасди. Бу тўрт йил унинг учун осон бўлмади... бир қанча жароҳатлар, клуб ўзгариши, ковид пандемияси туфайли бекорчи бўлиб қолиш... Бироқ Майер вақтни беҳуда ўтказмади. У бу вақт ичида Германиянинг 5-лигасида "Айнтрахт" Райне ўйновчи мураббийи бўлди. Менежмент курсида таҳсил олиб, параллел равишда ишлай бошлади. Шунингдек, у дунёга машҳур Кёльн мураббийлар мактаби курсларини тамомлади ва B1 лицензиясини олди.

Шундай қилиб, у футбол ўйнашни давом эттирди, марказий ҳужумчи сифатида қайта тайёргарлик кўрди. Масалан, жорий мавсумда ўз клуби сафида 9 та гол урди.

Орзу йўлида олдидан янги тўсиқ чиқди. Қирғизистон терма жамоасига ёрдам бериш учун Виктор ишда тўпланиб қолган барча таътил кунларидан фойдаланиши керак эди. Улар Бишкекка 2 та ўйинга келишга етарди, холос. 

"Афсуски, у тожикистонликлар билан ўйинда қола олмайди, лекин у бизга ҳеч қандай саволларсиз 2 ўйинда керак", – деди Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин. 

Виктор таътилни расмийлаштириш учун жўнаб кетди. Кутилганидек, бежиз эмас...

Турнир бошланишига бир неча кун қолганида миллий терма жамоа ихтиёрига етиб келиб, Сингапур билан биринчи ўйинда ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида (таблода 0:1 ҳисоби кўриниб турган пайтда) захирадан майдонга тушиб, дастлаб пенальти ишлади, кейин ўзи гол урди. Мьянма билан ўйинда эса унинг иккита голи Крестинин шогирдларига навбатдаги ғалаба ва кейинроқ маълум бўлишича, Осиё чемпионати йўлланмасини тақдим этди.

Виктор кеча бўлиб ўтган Тожикистонга қарши учрашувни Германияда томоша қилди. 

"Мен йигитларга руҳий жиҳатдан улар билан бирга бўлишимни айтдим", – деди келаси ёзда мусобақада иштирок этиш учун таътил кунларини тежашни бошлаган Майер. 

Ҳаваскорлар лигасидаги банкир Қирғизистон учун гол уриб, терма жамоани Осиё Кубогига олиб боради. Ким у?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика