UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Ҳаваскорлар лигасидаги банкир Қирғизистон учун гол уриб, терма жамоани Осиё Кубогига олиб боради. Ким у? Янгиликлар

Ҳаваскорлар лигасидаги банкир Қирғизистон учун гол уриб, терма жамоани Осиё Кубогига олиб боради. Ким у?

Қирғизистон терма жамоаси сўнгги вақтларда кўп голлар уриб, мухлисларини қувонтирмоқда.

Мазкур терма жамоа чиройли ўйин кўрсатмоқда ва кетма-кет иккинчи марта Осиё Кубогининг асосий босқичига чиқди. Қирғизистон футболининг бутун тарихини ҳисобга олсак, бу ажойиб ютуқ ҳисобаланди. Маҳаллий футболдаги ўсишига бир нечта сабаблар бор — бу ёшлар футболининг ривожланиши ва Александр Крестининнинг меҳнати билан чамбарчас боғлиқ. Қолаверса, маҳаллийлаштиришни ҳам унутмаслик керак. Терма жамоада илдизи қирғиз бўлган кўплаб футболчилар ўйнай бошлади. Улар орасида Виталий Люкс ва Эдгар Бернхардт ("Андижон”да ўйнаган футболчи)ни қайд этишимиз мумкин.

Осиё Кубоги саралаш баҳсларида Қирғизистон терма жамоаси Сингапур ва Мьянмани қийинчиликларсиз мағлубиятга учратди. Тожикистон билан учрашув кўп нарсани ҳал қилиб бермайди. Эътиборлиси шундаки, саралаш босқичида урилган тўртта голдан учтасини Виктор Майер урди. У ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. 

1990 йил. Люксембург. Чуй вилоятининг Иссиқ-Ота тумани, Қирғизистон

Бу номдаги шаҳарча немис муҳожирларининг авлоди бўлган бир ўғилнинг ватанига айланган, бундайлар Ўрта Осиёда талайгина эди. Йигитнинг исми Виктор Майер эди. Собиқ Иттифоқ парчаланганидан кейин кўпчилик сингари унинг ота-онаси ҳам Германиядаги тарихий ватанларига доимий яшаш учун кўчиб кетишади. Майер 10 ойлигида Германиянинг Оснабрюк шаҳрига кўчиб ўтди.

У маҳаллий "Блау-Вайс Шинкель" ва "Оснабрюк-1899" клубларида футбол ўйнай бошлади. Кейинчалик 2006 йилдан бошлаб "Гамбург"нинг ўсмирлар жамоасида, 2008-2011 йилларда иккинчи жамоасида тўп тепади. 2011/12 йилги мавсум олдидан у "Шпортфройнде" Лоттега ўтди, бироқ у ерда бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Германиянинг қуйи лигалари клубларида ўйнаган "Оснабрюcк II" (2012-2013), "Хафельзе" (2013), "Меппен" (2014-2016). 2016/17 йилги мавсумда у Нидерландиянинг биринчи дивизиони вакили "Эммен" клубида ўйнаган.

Майер ўсмирлигида Германия U-16 терма жамоасида тўп тепган. Шунингдек, U-17 Европа чемпионатида иштирок этган. Эътиборлиси, у ўшанда “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос билан бир жамоада ўйнаган.

2014 йил. Медерова кўчаси, 1Б. Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси идораси

Мирлан Айтали 9 йил Буюк Британияда яшаб, у ерда Лондоннинг "Фулхэм" клубида абонемент эгалари билан ишлаган. 2014 йилда эса уни Қирғизистон футбол федерациясида ишлаш учун таклиф қилишди. Шундан кейин у Қирғизистонга қайтиб, аввал матбуот котиби, кейин эса терма жамоалар менежери бўлиб ишлади. Кунларнинг бирида у футбол федерациясининг Facebook'даги расмий саҳифаси архивини кўтарди. 2010 йилда ёзилган шарҳлар, тилаклар, таклифларни ўқиб чиқди. Мактублар орасида футболчи Эдгар Бенрхардтдан юборилгани ҳам бор эди. У Қирғизистонда туғилгани ва "Краковия" клуби сафида Польша чемпионатининг Олий лигасида тўп тепишини маълум қилганди. У Қирғизистон терма жамоасида ўйнаш истагини билдирган ва бунга имконият бор-йўқлигини сўраганди. 

Ўша пайтдан бошлаб Мирлан қирғиз миллатига мансуб футболчиларни фуқароликка қабул қилиш учун улкан конвеерни ишга туширди. Шундай қилиб, Сергей Евлюшкин топилди (у Совет туғилганлик йўқотган ва ФИФА унга футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат бермаган). Айтишларича, футболчи излаш жараёни федерация раҳбарияти даражасига етди.

2015 йил. Германия

Мирон Гойхман – бу одамни ҳамма ҳам танимайди, лекин ушбу ҳикояда айнан шу шахс катта саҳнага чиққан.  "Championat" сайтида ишлаган молдовалик йигит анчадан бери Германияда истиқомат қилади. Уни "футбол овчиси" деб аташади. У ҳар доим ҳамма ҳақида маълумотга эга деган маънода. Қирғизистон Футбол федерациясининг янги стратегиясидан хабар топган Гойхман Бишкек билан алоқага чиқади. Маълум бўлишича, у ОАВда Бернхардт ва Евлюшкиннинг Қирғизистон терма жамоасига жалб этилгани ҳақида ўқиб чиққан ва яна бир нечта вариантни таклиф қилишга тайёр бўлган. Мирлан Айтали дарҳол у билан боғланди, Гойхман ўша пайтда Германиянинг учинчи лигасида ўйнаётган Виктор Майерни таклиф қилади.

Бу жараён узоқ ва машаққатли тарзда кечди. Майер билан боғланганидан кейин у агенти билан боғланишни сўради. Бу шундай беадаблик каби туюлди? Футболчини терма жамоага чақиришади, кейин эса... Аслида Майернинг ўзи ҳам унинг шахсига бўлган бундай қизиқишдан ҳайратда қолганди. Унинг агенти буни ҳазил деб ҳисоблаган. Ўйинчи ва унинг агентини бу таклиф жиддийлигига ишонтиришга муваффақ бўлгач, музокаралар авжига чиқди.

Аммо муаммо шундаки, агар интернет орқали Эдгар Бернхардт ҳақида маълумот изланса, у ҳақда топилади. Майер ҳақида фақат Германия ёшлар терма жамоасида тўп тепгани маълум бўлади. Қирғизистон футбол федерацияси ходимлари ҳар ҳафта Майернинг ўйинлари видеоларини қидириб топиб, терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин истиқомат қиладиган Краснодарга юборишади. Кейин ҳамма хужжатлар ФИФА талабига мос тарзда тартибга солинади ва Виктор Майер терма жамоа футболчисига айланади. 

Бугунги кун. Бишкек

Виктор Майер терма жамоа сафида доимий равишда ўйнаган бўлса-да, етакчи бўла олмаган. Мазкур саралаш босқич ўйинлари у учун муҳим эди. Март ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Крестинин яна Викторга ишонишини маълум қилган эди. 

"Майернинг характери оғир, аммо биз уни июнь ойида уни кўришимиз мумкин", – дедиганди мураббий ўшанда.

64-дақиқада Майер "Абдиш-Ата" футболчиси Эрнест Ботирхоновни ўрнига майдонга тушади. Ўзгариш мажбурий амалга оширилади... Крестинин бунга қандайдир тарзда муносабат билдириши керак эди. Сингапур 0:1 ҳисобида олдинда эди, бироз алмаштирилиш кечиктирилса, Осиё кубогига йўл олиш вазифаси қийинлашарди. Майер тушганидан кейин ўйин суръати ўзгаради. Аввалига Кичин пенальти орқали мувозанатни тиклайди, кейин Майернинг ўзи жамоасига ғалаба келтиради.

Иккинчи саралаш ўйини Мьянмага қарши кечди. Мазкур ўйинда эса қаҳрамонимиз учрашувнинг энг яхши футболчисига айланади. Иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Бунгача Майер терма жамоа либосида етарлича ўйин ўтказган, аммо ҳозир у Крестинин тўдасининг рақиблари учун Икс омилга айланди. 

2022 йил 14 июнь. Бир кун аввал Қирғизистоннинг бир қатор ОАВлари Виктор Майер "шахсий сабабларга кўра" Қирғизистон – Тожикистон ўйинида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эди. Ваҳоланки, у Қирғизистоннинг немислар банкида параллел ишлаётгани ҳаммага анчадан бери маълум эди. Майердаги иш сабабли у қўшимча иш кунини ўтказиб юбора олмади.

Айни вақтда Қирғизистон терма жамоасининг июнь ойидаги ўйинлари олдидан ўзининг "Айнтрахт Райне" жамоаси билан 4-Бундеслига йўлланмаси учун кураш олиб борди. Унинг клуби ҳаваскорларда қолиб, профессионал дивизионга чиқа олмади. Майерсиз Қирғизистон терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйинда майдонга тушади. Майернинг ўзи бу вақтда офисда ўтиради, қоғозларни саралайди ёки мижозлар билан ишлайди. Лекин бир кун келиб у офис кийимидан футбол либосига ўтиб, майдонга тушади ва бу ҳаётда ҳаммаси тасодиф эмаслини исботлайди.

Евдоким Раимов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика