Осиё Кубоги-2019. Қирғизистон терма жамоасида йўқотиш

Narzulla Saydullayev
2 янв 2019, 16:24
Қирғизистон терма жамоаси асосий ҳимоячиси Виктор Майер Осиё Кубогига бора олмайдиган бўлди.

Германиянинг “Виденбрюк” клуби аъзоси жароҳати боис БААдаги мусобақада иштирок эта олмайди. Унинг ўрнини "Дордой" аъзоси Павел Сидоренко эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги регламентига кўра, жамоа иштирокидаги биринчи ўйинга 6 соат қолгунига қадар жароҳат олган футболчини бошқа ўйинчи билан алмаштириш мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/_FFKR