UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  0 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  1 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  3 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  16 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2

Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум Янгиликлар

Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум

Терма жамоа 20 март куни ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 7-тури доирасида Ўзбекистон билан тўқнаш келади. 25 март куни эса ўз майдонида Қатарни қабул қилади.

Қирғиз футбол иттифоқининг хабар қилишича, ушбу ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида Максим Лисицин шогирдлари 12 мартдан бошлаб Бишкекдаги "Мурас Юнайтед" қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинини бошлаган.

Championat.asia сайтига кўра, Қирғиз Республикаси термаси тайёргарлик якунлангач, 18 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйинда иштирок этиш учун Тошкентга йўл олади.

Аввалроқ Қирғиз Республикасининг кенгайтирилган таркиби маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси баҳси 20 март куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 21:00 га белгиланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика