"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?
		
		21 авг 15:16
        Янгиликлар	
	
				
				"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?
Кеча Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Шотландиянинг "Селтик" клубига қарши ўйнади.
			Шотландияда ўтган биринчи баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
26 август куни Қозоғистондаги жавоб ўйинида "Қайрат" ғалаба қозона олса ЕЧЛ асосий лига босқичига йўлланма олади.
УЕФА ЕЧЛ лига босқичига чиққан ҳар бир клубга ўтган мавсумда 18 620 000 евро тўлаб берган. Бу босқичдаги ҳар бир ғалаба учун 2 100 000 евро, дуранг учун 700 000 евро берилади.
Бордию "Қайрат" "Селтик"ни юта олмаса Европа лигаси асосий лига босқичида иштирок этади. Бу кафолатланган. УЕФА Европа лигаси асосий лига иштирок этадиган ҳар бир клубга 4 310 000 евро тўлайди. Ҳар бир клуб битта ғалаба учун 450 000 евро, дуранг учун 150 000 евро ишлаб олади. 

Ўхшаш янгиликлар
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Фикрлар