UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  0 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  3 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  0 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  6

Қатар терма жамоаси бугун нохуш анъанага чек қўя оладими? Янгиликлар

Қатар терма жамоаси бугун нохуш анъанага чек қўя оладими?

Бугун Қатарда Осиё кубогига старт берилади.

 Бу Қатар Республикасининг учинчи Осиё кубогига мезбонлик қилиши ҳисобланади. Бунга қадар қатарликлар 1988 ва 2011 йилларда бўлиб ўтган қитъа биринчилигига мезбонлик қилишган. Бироқ ҳар икки очилиш учрашувида ҳам Қатар терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

 1988 йилги турнирда Қатар Эрондан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, Орадан 23 йил ўтиб Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатарликларни ушбу ҳисобда мағлуб этган.

Шунингдек, Қатар 2022 йилги ЖЧ баҳсларининг очилиш баҳсида ҳам Эквадорга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Шу тариқа, қатарликлар ўз юртида бўлиб ўтган учала мусобақанинг очилиш учрашувида мағлуб бўлган ва ҳеч бирида гол уришга ҳам эришмаган.

Бугун Маркес Лопес шогирдлари ўзларининг тўртинчи имкониятидан қандай фойдаланишини 21:00 да старт оладиган ўйиндан кейин билиб оламиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика