Қатар чемпионати. 10 киши бўлиб қолган "Умм Салал" "Ал Садд" билан дуранг ўйнади, Рашидов 90 дақиқа ҳаракат қилди
09 авг 2022 21:43
Янгиликлар
Қатар чемпионати. 10 киши бўлиб қолган "Умм Салал" "Ал Садд" билан дуранг ўйнади, Рашидов 90 дақиқа ҳаракат қилди
Қатар Юлдузлар Лигаси 2-туридан ўрин эгаллаган "Умм Салал" – "Ал Садд" баҳси якунланди.
Унда томонлар муроса кўчасини танлашди – 1:1. Эътиборлиси, 17-дақиқага келиб мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди. Уларнинг сафида юртдошимиз Сардор Рашидов деярли тўлиқ ўйнаб, жамоаси 1 очко ишлашида муносиб ҳисса қўшди ва 90-дақиқада ўз ўрнини Абдулраҳмон Раафатга бўшатиб берди.
"Умм Салал" – "Ал Садд" 1:1
Голлар: Тейшейра 45' – Бунеджа 63'
"Умм Салал": Белди, Деҳқони, Хафифи, Умар Дин, Ал Рашиди, Саддиқи, Ал Зарайқи (Ал Сулимане, 79), Умар Яҳё (Зағбони, 90), Рашидов (Раафат, 90), Кожиа (Муҳаммад, 70), Тейшейра
"Ал Садд": Ҳудиб, Ал Амин, Чон, Элити, Табата, Гильерме, Касорла, Ал Саид (Паланг, 60), Айю, Ал Язиди (Гадилсид, 83), Бунеджа
Огоҳлантиришлар: Чон (38), Саддиқи (72), Белди (90+3), Раафат (90+5)
Четлатиш: Хафифи (17)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар