UZ

Сўнгги янгиликлар

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Қашқадарё. Иккинчи лига: 7-тур учрашувлари натижалари Янгиликлар

Қашқадарё. Иккинчи лига: 7-тур учрашувлари натижалари

Ўтган ҳафта Қашқадарё вилоятида Иккинчи лиганинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Қаршининг “Насаф-98” жамоасини қабул қилган Косоннинг “Аланга-2” жамоаси тенг курашларга бой бўлган учрашувда имкониятни бой берди. Шиддатли кечган учрашувнинг биринчи бўлимида “Аланга-2” жамоасида бир қатор имкониятлар юзага келди. Биринчи вазиятда 14-рақамдаги Муслим Сулаймонов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, 11-дақиқада косонликларнинг 11-рақамли футболчиси Камрон Асқаров юзага келган имкониятни кўкка совурди. Учрашувда ҳисоб очилавермагач “Насаф-98” жамоаси мураббийлари таркибда ўзгаришни амалга оширишди. 28-дақиқада Артём Янборисов ўрнига майдонга тушган Орзумурод Ахмедов ўзига гарчи яхши ҳаракат қилган бўлсада, мураббийлар ишончини оқлай олмади ва кейинчалик унинг ўрнига Руслан Нусратуллаев майдонга тушди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини шиддатли ҳужумлар билан бошлаган қаршиликлар 55-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Жарима майдончаси ташқарисида косонлик футболчи “Насаф-98” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув бош ҳаками Шерзод Рўзиқулов томонидан белгиланган жарима зарбасини Жаҳонгир Қурбонбоев голга айлантира олди. Кейинги дақиқаларда ҳар икки жамоа футболчилари бир қатор ҳужумлар уюштиришган бўлишса-да, якунда ҳисоб ўзгармай қолди.

"Аланга-2″ — "Насаф-98″ — 0:1 (0:0)

07.06.2014. 7-тур. Косон Марказий стадиони. 67 томошабин.

Ҳакамлар
: Шерзод Рўзикулов, Нусрат Ҳалимов, Юнус Ширинов
Назоратчи: Олим Толипов

Гол: Жахонгир Курбонбоев, 55 (0:1)

"Аланга-2″: 28.Иброхим Бобокулов; 21.Миржалол Шарипов; 5.Олимжон Алланов; 3.Эргаш Кодиров; 17.Косим Норчаев; 77.Шерали Субхонов; 19.Сардор Амонуллаев (4.Миржалол Тоиров, 62); 11.Камрон Аскаров; 14.Муслим Сулаймонов (18.Анзор Ахадуллаев, 50); 7.Бекзод Кушмуродов; 9.М. Носиров (15.Ж. Шарофиддинов, 84)
"Насаф-98″: 12.Тўра Садриддинов; 5.Шерзод Насруллаев; 22.Шохрух Сафаров; 20.Самандар Шукруллаев; 18.Сардор Саъдуллаев; 15.Артём Янборисов (19.Орзумурод Ахмедов, 28) (11.Руслан Нусратуллаев, 75); 17.Даврон Тўраев; 8.Жахонгир Курбонбоев; 21.Худойберди Холиков; 9.Рустам Хазраткулов; 7.Бобур Абдухоликов (10.Акмал Олимов, 87)

7-турнинг қолган учрашувлари:
6 июнь

“Насаф-99” – “Нуристон” 5:1
“Шўртан-ФМ” – “Навбаҳор” 4:1
7 июнь
“Ҳисор” – “Шўртан-98” 1:3

“Бинокор” –“А-Кўкдала” учрашуви “Бинокор” жамоаси футболчиларининг Тошкентдаги турнирга кетганлиги сабабли қолдирилди.

8-тур учрашувлари:
10 июнь, сешанба

“Насаф-98” – “Шўртан-ФМ”
“А-Кўкдала” – “Насаф-99”
11 июнь, чоршанба
“Навбаҳор” – “Машъал-99”
“Шўртан-98”- “Бинокор”
“Олимпия” – “Аланга-2”
“Машъал-98” – “Нуристон”
“Нефтчи” – “Пўлати-Б”
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика