UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  187 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Қашқадарё чемпионати. “Ҳисор” иккинчи даврани ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Қашқадарё чемпионати. “Ҳисор” иккинчи даврани ғалаба билан бошлади

Қашқадарё вилоят ички чемпионати иккинчи даврасининг дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турнинг 6 учрашувида беш ғалаба ва бир дуранг қайд этилди. Учта ўйинда майдон эгалари рақиблар дарвозасига кўпроқ тўп киритишган. Иккита ғалабани сафарда Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” ҳамда Касбининг“Навбаҳор” жамоалари қўлга киритишди. Фақатгина “Олимпия” ва “Пўлати” жамоалар ўртасидаги кескин баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Ушбу турда “Машъал-ФМ” жамоасига техник ғалаба ёзилди. Чироқчининг  “Чироқчи” жамоаси номаълум сабабларга кўра “Машъал-ФМ”  жамоасини ўз майдонида қабул қилмади. “Насаф-ФМ” тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилигида иштирок этаётгани боиси  вилоят чемпионатидаги тур учрашувлари қолдирилди.

19-турдан кейинги вазиятда “Шўртан-ФМ” 38 очко билан турнир жадвалида ҳамон карвонбошилик қилмоқда. Суҳроб Азизов бошчилигидаги Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 18 учрашувда 12 ғалаба ва 37 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. 

“Кўкдала”жамоаси учинчи поғонадаги ўрнини Касбиининг“Навбаҳор” жамоасига бўшатиб берди. “Насаф” голкипери Санжар Қувватовнинг отаси Ҳошим ака Қувватов бошчилигидаги “Навбаҳор” эса “Қарлиқ” билан кечган ўйинда 2:1 ҳисобида устун келди. Касбиликлар 34 очко билан учинчи поғонага юқорилади. 

19-тур натижалари 
“Новқат-CITY”-“Ҳисор” 0:1
“Шўртан”-“Кўкдала” 4:3
“Аланга”-”Бинокор” 5-2
“Нишон”-“Турон” 7:3
“Қарлиқ”-“Навбаҳор” 1-2
“Олимпия”-“Пўлати” 1:1

20-тур учрашувлари
23 сентябрь
“Пўлати”-“Навбаҳор”
“Қарлиқ”-“Новқат-CITY”
“Ҳисор”-“Аланга”
“Бинокор”-“Нишон”

24 сентябрь
“Зафар”-“Турон”
“Кўкдала”-“Олимпия”
“Шўртан-ФМ”-“Чироқчи”
“Машьал-ФМ”-“Насаф-ФМ”

Фахриддин Чориев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика