UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  3 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1

"Воҳа футболи". Элдор Суюнов кеча Нойерга "мухлислик" қилди Янгиликлар

"Воҳа футболи". Элдор Суюнов кеча Нойерга "мухлислик" қилди

Воҳа клублари ҳаётидаги хабарлар билан танишинг.
"Машъал": Қашқадарё иккинчи лигасида икки жамоамиз иштирок этади

Қашқадарёдаги иккинчи лига баҳслари ҳам старт олди. Ушбу мавсумда вилоят чемпионатида "Машъал"нинг икки жамоаси иштирок этади. Иккинчи лига икки гуруҳга бўлинган ҳолда гуруҳ баҳсларини ўтказади. "Машъал"нинг "Машъал-А" ва "Машъал-3" жамоалари "А" гуруҳида ўйинларини олиб боради.

"А" гуруҳида "Машъал"нинг икки жамоасидан ташқари "Аланга-2", "Нуристон", "Олимпия", "Бинокор", "Шўртан-99", "Шўртан-ФМ", "Насаф-99", "Насаф-ФМ" ҳам иштирок этади.
"Машъал-А" жамоасини Микола Лапа бошқариб борса, "Машъал-3" жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Сатторов бўлади.



"Шўртан": Рустам Аъзамов Москвадан қайтиб келди

Ғузорнинг "Шўртан" клуби олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Олмалиқ" клубига қарши баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Мухтор Қурбонов бошчилигидаги жамоа сешанба кундан бошлаб Ғузорда машғулотларга киришди. Таркибда фақат Рустам Аъзамов жароҳат олган. Куни кеча ҳимоячи Москвада жарроҳлик амалиётини ўтаб қайтиб келди. Аъзамов биринчи давра охирларида якка тартибда шуғулланишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, "Шўртан" - "Олмалиқ" учрашуви 10 май куни соат 17:30да бошланади.



"Насаф": Элдор Суюнов кеча "Барселона" - "Бавария" учрашувини дўстлари билан томоша қилди


Қаршининг "Насаф" клуби дарвозабони Элдор Суюнов кеча Европа чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Барселона" - "Бавария" ўйинини синфдош дўстлари билан томоша қилди. Элдор ҳеч қайси клубга мухлислик қилмади. У асосан Мюнхен клуби посбони Мануэль Нойернинг ҳаракатларини кузатди.


"Воҳа футболи" клублар матбуот хизмати ёрдамида ҳар куни бериб борилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика