UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  3 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  1 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  7 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  7 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5

Фидойи инсон хотирасини ёд олиб Янгиликлар

Фидойи инсон хотирасини ёд олиб

Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 1-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати стадионида 2003-2004 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида воҳа футболи ривожига муносиб улуш қўшган Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди.

Хонқа пахта тозалаш акциядорлик жамияти, вилоят футбол федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг 2004 йилларда туғилган ўсмирлар терма жамоаси, Бухоро вилоятининг Пешку тумани футбол йўналишидаги мактаб-интернати, шунингдек, Хоразм вилоятининг  12 та, жами 14 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди.

Дастлаб ўйинлар тўрт гуруҳда олиб борилиб, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қуръа натижасига кўра чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Чорак финал.
УОЗК(Урганч шаҳри) – “Қорақалпоғистон-2004”(Нукус) – 4:0.
“Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ,Урганч шаҳри)–“Хонқа-1”(Хонқа тумани) – 0:0(пен.1:3).
ФМИ(Хива тумани) – “Ёшлик” (СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) – 0:1.
1-сон ФМИ-1(Боғот тумани) – 5-сон ФМИ(Урганч шаҳри)  – 0:1.

Ярим финал.
“Хонқа-1” – УОЗК – 0:3.
 “Ёшлик” – 5-сон ФМИ – 0:1.

Финал.
УОЗК – 5-сон ФМИ – 2:0.

Шундай қилиб, Урганч олимпия захиралари коллежининг УОЗК жамоаси футбол фахрийси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнирнинг 2017 йилги ғолибига айланди. 5-сон ФМИ тарбияланувчилари шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. “Хонқа-1” ва  “Ёшлик” жамоалари мос равишда учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ва энг яхши футболчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

 ТУРНИРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ:
“Энг яхши дарвозабон” – Олег Гуменюк(“Бинокор”).
“Энг яхши ҳимоячи” – Иномжон Матюсупов(“Ёшлик”).
“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шоҳрух Шомуротов(5-сон ФМИ).
“Энг яхши ҳужумчи” – Жамшил Оллаберганов(УОЗК).
“Энг яхши футболчи” – Мардон Бекназаров(1-сон ФМИ-1).

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика