UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Қарздорлиги мавжуд бўлган клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказмайди Янгиликлар

Қарздорлиги мавжуд бўлган клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказмайди

ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида қарздорлиги мавжуд бўлган футбол клублари масаласи ҳам кун тартибига қўйилди.

"Бу борада ташкилот яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнаси вақтида айрим чораларни ишга солиш таклифини берди ва мазкур масала бир овоздан тасдиқланди.

Ўзбекистонда футболчиларни рўйхатдан ўтказишнинг ёзги даври 4-30 июль саналарига тўғри келади. Айни вақтда Coca-cola Суперлига ҳамда Про лига клублари ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олишга тайёргарлик кўраётгани сир эмас. Бироқ бунда лицензиялашнинг энг биринчи талабини унутмаслик керак бўлади. Бугунги кунда аёллар ва футзал жамоаларидан, шунингдек, футболчилар ва бошқа ишчи-ходимлар олдида, трансферлар масаласида бошқа клублардан қарздорлиги мавжуд жамоалар бор. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш олдидан мазкур масалани биринчи планга олиб чиқади. Тегишли масала бўйича тасдиқланган бухгалтерия ҳисоб-китоби тақдим этилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш даврида янги операцияларни амалга ошириш учун рухсат этилади.

Бунда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказа олмаслик масаласи клубларнинг ўз қўлида эканлигини тўғри талқин қилиш лозим. Агар жамоа 15 июлга қадар мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф этмаса, клуб янги операцияни амалга ошира олмайди. Бу борада ЎзПФЛ ҳеч қандай кафолат хатларини қабул қилмайди. Агар клуб мавжуд жамоалари, ишчи-ходимлари билан ҳисоб-китобни белгиланган тартибда амалга ошираётган бўлса ва тўловнинг кечикиш даври фақатгина июнь ойи билан боғлиқ бўлса, бухгалтерия таҳлилидан келиб чиқиб, мазкур клубларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида ҳаракатланишга рухсат берилиши мумкин. Қолган барча ҳолатларда футбол клублари ўз тизимидаги ишчи-ходимлар ҳамда бошқа клублар олдидаги мажбуриятларини бажарган бўлишлари талаб этилади.   

Мазкур масала юзасидан ЎзПФЛ Футболчилар уюшмасини ҳам хабардор қилади ҳамда футболчилар янги клуб билан шартнома имзолаш олдидан мазкур клуб ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари масаласини илгари суради", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика