UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  0 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9

Қаршида "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия акцияси бошланди! Янгиликлар

Қаршида "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия акцияси бошланди!

Бугун Қаршида Камолиддин Кенжаевга аталган хайрия акцияси старт олди.

Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт мажмуаси залида Камолиддин Кенжаевга бағишланган хайрия акция бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор "Насаф" жамоасининг собиқ футболчилари, хусусан Камолиддин Кенжаев билан бирга тўп тепган футболчилар: Пётр Гизимчук, Даврон Файзиев, Ботир Қораев,
Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Нурали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов, Баҳром Ҳайдаров, Константин Боев, Дилшод Мавлонов ва Зафар Холмуродов каби футболчилар ташриф буюришган.

Тадбирни Қашқадарёлик таниқли шарҳловчи Ҳусан Темиров бошлаб берди. Даставвал Қашқадарё вилоят ҳокими маслаҳатчиси Маматқул Ражабов сўзга чиқди ва Камолиддин Кенжаевга яхши тилаклар билдириб, тадбирни очиб берди. 

Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган Қашқадарёлик хушовоз хонанда Алижон Исоқов ўз мусиқалари билан барчани хушнуд этди.

Шундан сўнг "Насаф" футбол мактабининг  2005-2006 йилда туғилган тарбияланувчилари ўзаро куч синашишди ва залга йиғилган ишқибозларга чиройли футбол беллашувини тақдим этиб беришди. 

Яна бироздан сўнг Камолиддин Кенжаевнинг дўстларидан ташкил топган "Насаф-2006" жамоаси "Қашқадарё футбол юлдузлари"га қарши майдонга тушишади.

Бу ҳақида ҳам маълумот бериб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика